Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№36, 03.09.2015

ИФТИХОР

УЛУҒВОР ВА БЕБАҲОСАН, ВАТАН!

Юртда истиқлол шукуҳи кезиб юрган айни дамда бирор кўнгил йўқки шу муқаддас Ватанда туғилмоқдан, яшамоқдан бахт туймаган... Бирор қалб йўқки, ҳуррият учун дилда, тилда шукрона айтмаган...

Ватан... Нақадар улуғвор ва бебаҳосан. Пойингда ястаниб ётган кўҳна тарихга назар соламан. Буюклар маърифати, мардлар шижоати, улуғлар маънавиятини кўраман. Бунда олис ва яқин ўтмишдан садо беражак лавҳалар бисёр. Бунда шонли ғалабалар қаторида тинчлик учун тўкилган қонлар, жангу жадаллар сурати намоён. Буюк аждодларнинг азалий орзусига етишмоқ машаққатларини кўраман ...

Дарҳақиқат, бугунгача бўлган йўлни осонликча босиб ўтмадик. Минг-минг машаққатлар синовидан, даврнинг оғир заҳматларидан матонат, эзгу мақсад сари олға интилиш, юксак ишонч билан тик ўта олган мардона юртда яшамоқ, унга муносиб бўлмоқ ҳар биримизнинг олий бурчимиз бўлмоғи шарт! Шу заминда яшаётган ҳар бир инсон ўзига "Ким эдигу ким бўлдик?" деган ҳақли саволни бериб яшаши замирида жавобни тинчликка бўлган ҳурмат, истиқлолга бўлган шукрона туфайли топишига аминман. Кечаги кун билан бугуннинг орасида жуда катта тафовут бор. Яқин тарихда кимнингдир измидан чиқолмай, ўз тилини, ўзлигини, ҳақлигини исбот этмоққа-да ожиз кўнгиллар бугун соф милллат тили - ўзбек тилида баралла ва эркин суҳбатлашаётгани, ҳатто жаҳон минбарларида туриб сўзлаётгани юракни чексиз фахрга тўлдиради.

Ўтаётган ҳар бир йил истиқлолимизни мустаҳкамлаш йўлида ташланган дадил қадамдир.

Эзгу ғоя, эзгу мақсад йўлида барчани бирлашишга ундовчи "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" шиори кўнгилларда маёқ бўлсагина, бутун халқимиз билан тинчликка қалқон, осойишталик ва фаровонликка посбон бўламиз.

Ёш авлод, йигит-қизлар эртанги куннинг эгалари экан, уларга таълим-тарбия бермоқ, маънавиятини юксалтирмоқ вазифасида биз - ўқитувчилар собитқадам бўлишимиз даркор. Шундагина келажакни, эртамизни яратамиз. Айни дамда таълим олаётган ёшлар қалбида эзгу шиорга ҳурмат, муносиб бўлмоқ ишқини оловлантириш ҳам бизнинг вазифамиздир. Ватанга муносиб, мард ва жасур, тинчликни маънавият ва кенг дунёқараш билан асрагувчи, ёт ғоя ва турли иллатларга ўзининг юксак салоҳияти, билими билан қарши тура олувчи йигит-қизларни камол топтириш бурчга айланмоғи шарт!

Нигора ДАДАБОЕВА,

Андижон индустриал-педагогика коллежи

ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди