Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№43, 22.10.2015

Мутахассис минбари

ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

Айни кунда республикамизнинг барча вилоятларида "Respublika mulk markazi" ёпиқ акциядорлик жамиятининг ҳудудий бўлимлари алоҳида юридик шахс сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Хусусан, вилоятимизда ҳам "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги улушлари, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналари ҳамда кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа мулкларининг аукцион савдоларини ташкил этиш, ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш борасида самарали иш олиб бормоқда. Марказ томонидан корхона ва ташкилотлар, банкрот корхоналарнинг тугатиш бошқарувчилари, суд ижрочилари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида 35 марта аукцион савдолари ташкил этилиб, жами 71 та мулклар сотилди.

Ўтган давр мобайнида тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари вакиллари ва фуқароларга малакали хизмат кўрсатилди. Жумладан, ҳамкорликни шакллантириш юзасидан корхона ва муассасаларга 170 дан ортиқ тижорат таклиф хатлари юборилди. Натижада, туман хокимликлари, бир қатор ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Жамиятнинг веб-сайтига (WWW. RMM.UZ) доимий равишда савдога қўйилган мулкларга оид маълумотлар, уларнинг рўйхати киритиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ўтказилган савдолар бўйича маълумотлар янгиланиб, кенг оммага етказиб борилиши йўлга қўйилди, тадбиркор ва мулкдорларга савдолар ҳақида етарли ахборот олишлари учун имкониятлар яратилди. Жамиятнинг малакали мутахассислари томонидан мурожаат қилувчиларга шартнома асосида савдолар бўйича маркетинг хизматлари кўрсатилди, савдоларга қўйилган мулклар ҳақида батафсил маълумотлар, савдоларда иштирок этиш тартиби тўғрисида тушунтириш ва тавсиялар берилди. Марказ фаолияти ва хизматлари, ўтказилаётган савдолар ҳақида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинаётганлиги ишлар самарадорлигини ошириҳда муҳим роль ўйнамоқда.

Шу ўринда "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти томонидан кейинги йилларда савдолар ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, фаолиятга илғор тажрибаларни қўллаш, савдо қатнашчиларига кенг шароитлар яратиб бериш, ошкораликни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмокда.

Ҳафтанинг ҳар шанба куни Марказимизда "Ҳуқуқий саводхонлик куни" деб белгиланган. Шунга асосан, ана шу куни соат 10.00 дан 12.00 гача ҳуқуқий саводхонлик машғулотлари ўтказилиб, унда фаолиятимиз йўналишларига оид масалалар атрофлича муҳокама этилади, тегишли баённомалар расмийлаштирилади, бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходимлар ҳамда ваколатли идораларга тақдим этилади. Аукцион савдоларда сотилган мулкларнинг ҳужжатлар тўпламларини белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш, ҳар ой якуни бўйича инвентаризация ишларини ташкил қилиш, сотувга қабул қилинаётган мулклар бўйича тайёрланган ҳужжатлар тўпламини камчиликларсиз қабул қилиш борасидаги ишларнинг самарали олиб борилаётгани ижобий натижаларга эришишимизга замин яратмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, ўз зиммамиздаги вазифани талаб даражасида адо этиб, мазкур йуналишдаги ишлар кўлами ва сифатини ошириш, пировардида, вилоятимиз иқтисодиётини юксалтириш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Илёсбек СОҲИБОВ,

"Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди