Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№44, 29.10.2015

Қишга тайёргарлик

КЎМИР СОТИБ ОЛДИНГИЗМИ?

Агар сотиб олмаган бўлсангиз, "Андижон кўмир етказувчи" унитар

корхонаси омборларидан имтиёзли нархларда сотиб олишингиз мумкин.

Кузнинг ёмғирли кунлари бошланди, ҳаво ҳарорати пасайиб, совуқ ва изғиринли кунлар эшик қоқаётганидан дарак бермоқда. Табиийки, бу ҳар бир оила, ҳар бир маҳаллада, муассаса ва корхонада куз-қиш даврини кўнгилдагидек ўтказиш учун зарур даражада тайёргарлик кўрилишини тақазо этади. Чунки эҳтиёжимизга яраша ёқилғимиз, озиқ-овқат эаҳирамиз мавжуд бўлса, қишнинг совуғи, қийинчиликлари бизни эсанкиратиб қўймайди.

Маълумки, вилоятимизнинг барча ҳудудларини куз-қиш даврида табиий газ билан тўлиқ таъминлашнинг имкони бўлмайди. Айнан ана шу даврда электр энергияси таъминотида ҳам тез-тез узилишлар бўлиши барчамизга яхши аён. Демак, бу борада хўжалигимизга кўмир заҳирасини ғамлаш, уйларимизни кўмир билан иситиш муаммони бартараф этишнинг энг мақбул йўли ҳисобланади.

Шундай экан, ижтимоий соҳа объектлари, айниқса, аҳолини кўмир билан таъминлаш ишлари қай даражада олиб борилмоқда? Бу борадаги ишлар қай тартибда амалга оширилмоқда? Ана шу ва мавзуга оид бошқа саволлар билан "Андижон кўмир етказувчи" унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи Алишер Мамажоновга мурожаат қилдик:

- Бугунги кунда аҳолига кўмир етказиб бериш ишлари қандай тартибда амалга оширилмоқда?

- Айни кунларда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, аҳолини кўмир билан таъминлаш масаласи нафақат биз масъулларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг диққат-марказида турибди. Таъкидлаш керакки, вилоятимизда аҳолига кўмир етказиб бериш ишлари белгиланган режа асосида изчил олиб борилмоқда. Жумладан, бу борадаги ишлар "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ишлаб чиқилган "Ягона тартиб" асосида вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда олиб борилмоқда.

- Фуқаролар кўмир олиш учун кимга ва қаерга мурожаат қилишлари лозим?

- "Ягона тартиб"нинг тегишли бандларида белгиланган тарзда ҳудудий дистибьютерлик марказлари томонидан кўмир етказиб берилади. Яъни кўмир олиш истагидаги фуқаролар ўзлари яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинида юритиладиган рўйхатга ёзилади. Фуқаролар йиғини раиси ёки маҳалланинг ваколатли вакили рўйхат асосида корхонамиз омборига бориб, ариза билан мурожаат қилади. У ерда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, нақд пул ёки пластик карта орқали тўлов амалга оширилади. Шундан сўнг маҳалла вакили сўралган миқдордаги кўмирни олиб чиқиб кетади ва рўйҳат асосида фуқароларга тарқатиб беради.

- Жорий йилда бир тонна кўмирнинг баҳоси қанча қилиб белгиланди ва қандай тартибда етказиб берилади?

- Унитар корхона омборларидаги Қозоғистон Республикасидан келтирилган кўмирнинг бир тоннаси баҳоси 300 000 (уч юз минг) сўм этиб белгиланган. Демак, фуқароларимиз бир тонна кўмирни уч юз минг сўмга сотиб олишлари мумкин. Ўзаро келишувга асосан корхонамиз омборларига "Ўзавтодарётранс" агентлиги Андижон ҳудудий бўлими томонидан бириктирилган юк автомобиллари томонидан ҳар бир тонна кўмир 15300 сўмдан манзилга етказиб берилади.

- Бир оила қанча миқдорда кўмир олиши мумкин?

- Ҳар бир оила бир мавсумда имтиёзли нархларда бир ярим тоннагача кўмир сотиб олиши мумкин. Юқорида таъкидланганидек, кўмир сотиб олиш билан боғлиқ барча ишлар маҳалла фуқаролар йиғини орқали амалга оширилади.

- Вилоятимиз аҳолиси, ижтимоий соҳа объектларининг кўмирга бўлган йиллик эҳтиёжи қанча ва бу эҳтиёж жорий йилда қай даражада қопланади?

- Ушбу йилда вилоятимиз аҳолисига 170 000 тонна, ижтимоий соҳа муассасаларига 60723 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, айни кунга қадар аҳолига 14463 тонна, ижтимоий соҳа объектларига 52184 тонна кўмир етказиб берилди.

Давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида кўмирнинг имтиёзли нархларда сотилиши билан боғлиқ ишлар юртимизда инсон омилига бўлган эътиборнинг бир намунасидир. Демак, ҳар бир фуқаро ана шу имкониятдан фойдаланиб, бир тонна кўмирни имтиёзли, яъни 300 000 сўм нархда сотиб олишлари мумкин. Бу борада ҳеч қандай тўсиқлар бўлмайди. Агар кўмир сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келса, фуқаролар маҳалла фуқаролар йиғини, туман, шаҳар ҳокимликларига ҳамда корхонамизга мурожаат қилишлари мумкин.

Зилола РАҲМОНОВА

суҳбатлашди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди