Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№46, 12.11.2015

Муносабат

ТИЛГА ЭЪТИБОР - ЭЛГА ЭЪТИБОР

Бугун юртимизда фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун барча имкониятлар яратилган. Бунинг самараси ўлароқ, Ўзбекистон ёшлари хорижий тилларни пухта ўрганиб бормоқда. Бугун ёшларимиз ўз фикр ва қарашларини исталган хорижий тилда намоён эта олишга қодир, десам асло муболаға бўлмайди.

Ёшларнинг хорижий тилларни қўшимча равишда янада пухта ўрганишлари учун нафақат вилоят маркази, балки чекка туманлар, қишлоқларда ҳам ўқув марказларининг ташкил этилаётганлиги ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда.

Шундай ўқув марказларидан бири Олтинкўл туманида фаолият кўрсатади. Марказда ёшларнинг инглиз ва рус тилларини пухта ўрганишлари учун барча қулайликлар мавжуд. Энг асосийси, ёшлар вақт, ортиқча маблағ сарфлаб, вилоят марказига бориб юрмайдилар.

- Ўзбекистон бугун дунёдаги барча давлатлар билан алоқалар олиб бормоқда, - дейди марказ раҳбари Дилобар Аҳмедова. - Бугунги ёшлар келгусида ана шу жараёнда фаол иштирок этадиган, бир ёки бир неча тилларни мукаммал биладиган малакали мутахассислар бўлиб етишишлари зарур. Марказимиз ана шундай мутахассислар тайёрлашга қайсидир даражада ҳисса қўшаётганлигидан мамнунмиз. Марказимиз мутахассислари ўз ишининг усталари, шу билан бирга, ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириш имкониятига қараб иш олиб боради.

Бугуннинг ёшлари ҳар томонлама баркамол бўлмоқликлари керак. Чунки улар порлоқ келажагимиз бунёдкорларидир.

Зулайҳо КАРИМОВА,

Олтинкўл иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди