Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№52, 24.12.2015

Тадбиркорликка кенг йўл

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ - ТАДБИРКОРГА ҚАНОТ

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ишончли ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот ва суд тизими ходимлари томонидан мазкур фармон мазмун-моҳиятини аҳолига, кенг жамоатчиликка тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан ҳаракат дастури ишлаб чиқилди. Ўттиз учта аниқ чора-тадбирни ўз ичига олган комплекс дастур ижросини таъминлаш бўйича вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, меҳнат жамоалари ҳамда таълим муассасаларида ҳуқуқшуносларимиз кенг кўламли тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Жойларда ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатларида аҳолига фармоннинг аҳамияти тушинтирилмоқда. Тадбиркорлик, хусусан, турли соҳа ва йўналишларда оилавий бизнесни ташкил этиш, бу борадаги тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, бизнес-режалар тайёрлаш, кредитлар олиш юзасидан фуқаролар амалдаги меъёрий ҳужжатлар, солиқ имтиёзлари билан таништирилмоқда. Айниқса, тадбиркорларга "бир дарча" тамойили асосида кўрсатилаётган хизматларнинг қулай ва афзаллиги хусусида кенг маълумотлар берилмоқда.

Олтинкўл, Пахтаобод, Шаҳрихон туманларида вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳоли қатлами, жумладан, уй бекалари томонидан чеварлик, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, транспорт воситаларига техник хизматлар кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш бўйича билдирилган таклифлар юзасидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги Тўққизариқ, Хўжаобод туманидаги Янги ҳаёт, Жалақудуқ туманидаги Қўртқи, Пахтаобод туманидаги Истиқлол, Олтинкўл туманидаги Сувюлдуз маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмалари раислари ва бош мутахассислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотларда тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган айрим муаммолар муҳокама қилинди. Уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар билдирилди.

Умуман, ўтказилаётган юқоридаги каби тадбирлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ишбилармонлик фаолиятининг ишончли ҳимояси тадбиркорларга қанот бермоқда.

Орифжон ҚЎЛДОШЕВ, вилоят хўжалик суди судьяси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди