Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№52, 24.12.2015

Ибрат

УМР МАЗМУНИ

Фалсафа ўқитувчиси дарс пайтида уч литрлик банка олиб, унинг ичига тухумдек келадиган тошларни солди. Банка тўлгач, талабалардан "Тўлдими" деб сўради. "Тўлди" деб жавоб беришди талабалар. Шунда муаллим халтачадаги нўхотни банка ичига ағдарди.

Нўхот бўш жойларни тўлдирди. Муаллим яна талабалардан "Тўлдими?" деб сўради. Улар "Тўлди" деб айтишди. Муаллим бу сафар бошқа халтачадаги қумни банка ичига ағдарди. Қум қолган бўш жойларни тўлдирди. "Тўлдими?" деб такрор сўради муаллим. Талабалар кулиб: "Ҳа, тўлди" дейишди. Энди устоз ҳам: "Мана энди ҳақиқатдан тўлди", деди.

Талабалар муаллимдан бу тажрибанинг маъносини сўрашди.

- Мана бу банка сизнинг ҳаётингиз. Мана бу беш-олти дона тошлар сизнинг ота-онангиз, оилангиз, фарзандларингиз, қариндош-уруғ ва дўстларингиздир. Улар ҳаётингизда биринчи ўринда туришлари керак. Мана бу нўхотлар эса сизнинг ишингиз, мартабангиз, обрў-эътиборингиз, уй жойингиз ва бошқалар. Бу қумлар эса бўш вақтингизни тўлдирадиган ўйин-кулгу ва хурсандчиликлар. Агар идишни дастлаб, қум билан тўлдирсангиз, унда тошлар ва нўхотларга жой қолмайди.

Демак, ҳаёти ўйин-кулгудан иборат бўлган одамнинг на иши, на обрўси ва на оиласи бўлади. Ҳудди шунингдек, банкани нўхот билан тўлдирсангиз, қумга жой топилади, лекин тошлар сиғмайди. Демак, фақат мол-давлат ва мартабанинг кетидан қувган одамнинг ҳам на дўстлари, на қариндошлари бўлади. Сиз биринчи ўринга тошларни, яъни ота-она, оила, дўст ва қариндошларингизни қўйинг. Тошлар учун нўхотларни камайтиришингиз мумкин. Лекин ҳеч қачон нўхотлар учун тошлардан воз кечманг, - деб жавоб берибди муаллим.

Исомиддин ШАМСИДДИНОВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди