Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№52, 24.12.2015

Огоҳлик

ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛАРНИНГ НИЯТЛАРИ САРОБДИР

Бугун дунёни ўзларининг террористик ҳаракатлари, қўпорувчилик урушлари билан ларзага солаётган Ислом давлати бунёдкорларининг ғаразли ниятлари барчага аён бўлиб бормоқда. Хўш, аслида ИШИДчилар кимлар? Уларнинг мақсад ва муддаоси нималардан иборат?

Ислом давлати, яъни Ироқ ва Шом - Ислом Давлати "Ал-Қоида" террористик гуруҳи аъзоси Абу Мусаб аз-Зарвақий томонидан 2006 йилда "Мужоҳидлар шўроси иттифоқи" сифатида ташкил этилган. Унинг таркибига майда террористик гуруҳлар қўшилиб, аъзолари сони ортиб борди.

Маълумотларга қараганда, 2014 йилнинг февраль ойида ИШИД ва "Ал-Қоида" террористик ташкилоти ўртасида бўлиниш юз бериб, ИШИД мустақил ҳаракатлана бошлади.

Ислом давлатига ҳозирда Абу Бакр ал-Бағдодий (асл исми Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадри ал-Хусайний ас-Самарий) бошчилик қилмоқда. ИД дастлаб Сурияда ҳукумат қўшинларига, кейинчалик Ироқ қуролли кучларига қарши кураш олиб борди. Ўзларининг қатор хунрезликлари билан тинч аҳоли юрагига даҳшат солмоқда.

2014 йил 19 августда террористик ташкилот ўзини "Ислом давлати" деб эълон қилди. ИД нафақат қонли тўқнашувлар, балки интернет тармоғи орқали ҳам ўз сафларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, ИД аъзолари турли давлатларнинг ўзига хос жиҳатлари, халқларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ўша мамлакатлардаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни кўтариш ва бунга амалдаги ҳукуматларини айбдор қилиш орқали эришмоқдалар. Уларнинг бош мақсади дунёнинг катта қисмида халифалик давлати ўрнатишдек хом хаёлдир. Ўз ғояларига тарафдорларни жалб қилишда улар интернетдан кенг фойдаланаётганликлари жаҳон жамоатчилигини жиддий ташвишга солмоқда.

Маълумотларга қараганда, Ислом давлати жангарилари таркибида Саудия Арабистони, Тунис, Ироқ, Филиппин, Индонезия каби Осиё ҳамда кўплаб Европа давлатлари, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг айрим фуқаролари ҳам жанг олиб бормоқда. Бу ҳолат аксарият мамлакатлар томонидан миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланиб, аҳолининг уларга қўшилмасликлари учун зарур ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, юқоридаги ҳолат юртимизнинг ҳар бир фуқаросини бирдек ҳушёрликка чақириши керак. Айниқса, ёшларимиз уларнинг ёлғон ваъдларига берилмаслиги, жангариларнинг ғоя ва мақсадлари пуч, хом хаёл эканликларини яхши билиб олишлари лозим. Тинч ва озод юртимиз кишилари истиқлолнинг, тинчлик-хотиржамликда ўтаётган кунларимиз, фаровон ҳаётимиз қадрига етиб, шукроналик туйғуси билан яшасин. Юртдошларимиз она Ватанимиз эркига, фаровонлигига раҳна солиш ниятидаги ҳар қандай ёт ғояга, ҳаракатга қарши тура оладиган салоҳият соҳиби бўлишлари зарурдир.

Айниқса, фарзандларимизнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари, диний ақидапарастларга эргашмасликлари учун огоҳликни асло унутмайлик.

Ойбек ХОЛМАТОВ,

Фарғона транспорт прокурори ёрдамчиси.

Санжарбек МЎЙДИНОВ,

Андижон тармоқ ИИБ ХООБ инспектори, катта лейтенант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди