Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№52, 24.12.2015

Мулоҳаза

ҲАЙДОВЧИГА САВОБ КЕРАК ЭМАСМИ?

Бугун юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Сир эмас, ана шу имкониятлардан фойдаланиб, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш орқали тадбиркорлик қилаётганлар ҳам жуда кўп. Бу борада мутасадди идоралар ходимлари текширувлар ўтказиб, лицензияси йўқ ҳайдовчиларни қатновдан четлаштириб, йўл ҳақини ҳам бир меъёрда бўлишини назорат қилиб боришлари кўпчиликни қувонтиради. Минг афсуски, турли байрамлар арафасида айрим ҳайдовчилар инсофни унутиб қўядилар.

Мана, янги йил байрами яқинлашмоқда, қолаверса, ташқари анча совуқ. Бундан фойдаланган баъзи ҳайдовчилар йўл кира ҳақини ошириб олаётганликлари биз ўқувчи ёшларни ўқишга бориб келишимизда қийинчиликлар туғдирмоқда. Ҳар куни ўзим тенгқур тенгдошларим билан ўқишга бораман. Маълумки, вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан "Ўздарётранс" агентлиги вилоят филиали томонидан вилоятдаги йўловчи ташувчи транспорт воситалари куннинг маълум вақтларида мактаб ўқувчиларидан йўлкиранинг 50 фоизини олиш бўйича тартиб белгиланган. Бизга бу тўғрисида рухсатнома қоғози берилган. Бир куни мактабга кетаётиб, йўл кира учун 500 сўм бердим. Ҳайдовчи ака эса берган пулимни олмай, "Нега 500 сўм беряпсан, Балиқчидан Қўрғончагача 700 сўм бўлади-ку!" деб кўпчиликнинг орасида мени изза қилди.

Мен ўқувчиларга йўл ҳақининг тенг ярмини тўлаш ҳақида тартиб белгиланган -ку, деб руҳсатномани кўрсатдим. Шунда ҳайдовчи "Йиғиштир қоғозингни, ким нима деса, деяверсин. Улар бизга бир тийин бериб қўйгани йўқ", деб бақириб берди. Кейин мен айтган пулини бериб, тушиб кетдим. Устозимизнинг йўл ҳақининг ярмини олишга кўнмаган ҳайдовчининг машина рақамини ёзиб олинглар, дегани ёдимга тушиб, унинг рақамини ёзиб олдим.

Майли, ўша ҳайдовчи тартибга амал қилмасин, лекин қишнинг қировли кунларида йўлкиранинг ярим нархига ўқувчиларни манзилига етказиб қўйса, савоб олади-ку? Наҳот, айрим ҳайдовчилар пул топиш учун инсоф, савоб, яхшилик деган улуғ тушунчаларни унутиб қўйган бўлсалар?

Ирода ОРИФЖОНОВА,

Балиқчи туманидаги 3- умумтаълим мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди