Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№1, 01.01.2016

Байрам шукуҳи

БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Янги йил байрами болажонларнинг севимли байрамидир. Ана шу сана муносабати билан бадиий жамоалар томонидан болалар учун намойиш этиладиган байрам дастурлари уларга олам-олам қувонч бағишлайди. Айниқса, турли эртаклар қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар жажжи дўстларимизнинг ҳаёт, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилади.

Янги йил байрамига кўтаринкилик бахш этиш, ўқувчиларнинг қишги таътилини мароқли ўтишини таъминлаш мақсадида З. М. Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри жамоаси ҳам болажонларга алоҳида байрам туҳфасини тайёрлаган. Шу ҳамда жамоанинг янги йилдаги режалари хусусида театр директори Сочхон Мирзакаримова мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди:

- Жамоамиз Янги йил байрамига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган. Хусусан, истеъдодли актёримиз Беҳзод Муҳаммадкаримов режиссёрлигида янги йилга бағишланган "Янги йил можороси" деб номланган эртак дастуримиз 25 декабрдан бошлаб намойиш этилмоқда.

Январь ойининг 11- санасига қадар ҳар куни тўрт сеансдан томошабинлар эътиборига тақдим этиладиган мазкур эртакда Қорбобо, Қорқиз, ўрмон ҳайвонлари қиёфасидаги актёрларимиз болажонларга байрамона кайфият улашадилар. Шунингдек, Андижон шаҳрининг Хотира хиёбони ҳамда Темирйўл вокзали ҳудудларидаги марказий байрам арчалари атрофида ҳам актёрларимиз янги йил байрамига бағишланган чиқишлари билан вилоятимиз аҳлига хизмат кўрсатмоқда.

Янги йилда жамоамиз томонидан қатор спектакллар намойиши режалаштирилган. Жумладан, йилнинг дастлабки ойларида театримиз саҳнасида фуқароларимизни, айниқса, ёшларни огоҳликка, ҳушёрликка ундовчи бир қатор асарлар намойиш этилади. Юртимиз сарҳадларини қўриқлаётган чегарачилар ҳаётидан ҳикоя қилувчи "Садоқат" ҳамда одам савдоси ва диний ақидапарастликнинг жирканч кўринишларини акс эттирган "Қабоҳат" спектакллари ана шулар жумласидандир.

Умуман, 2016 йилда жамоамиз ўз олдига улкан ижодий режаларни қўйган. Хусусан, март ойида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро театр фестивалида муносиб иштирок этиш учун тайёргарликни ҳозирдан бошлаганмиз. Фестивалда буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган асар асосида саҳналаштирилган спектаклни саҳнага олиб чиқмоқчимиз.

"Соғлом она ва бола йили" деб номланган ушбу йилда ранг-баранг асарларимиз билан халқимиз маънавиятини, маданиятини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Янги йилда, энг аввало, юртимиз тинч бўлсин. Ушбу йил юртдошларимиз, муҳтарама опа-сингилларимиз учун хайрли ва баракали йил бўлиб, барчага бахт-саодат олиб келсин. Одамларимиз орасидан қувонч, меҳр-оқибат асло кўтарилмасин.

ЗИЛОЛА ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди