Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№3, 14.01.2016

Мулоҳаза

ТИНЧЛИКНИНГ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

Қайси юртда тинчлик ҳукмрон экан, ўша ерда хотиржам яшашга, жамиятнинг тараққий этишига имкон бўлади. Агар аксинча бўлса, бундай юртда фуқаролар эмин-эркин яшай олмайдилар. Ўз орзу ва истаклари сари олға интила олмайдилар.

Бизнинг юртимиз эса тинч, хонадонларимиз файзли, дастурхонимиз тўкин-сочин. Ёшларимиз шижоатли, зукко ва доно, аёлларимиз оқила, кексаларимиз пиру бадавлат ва ҳар бир инсон бир-бирларига меҳр-оқибатлидир. Шундай экан, биз мана шундай юртда яшаётганлигимиз, тинчлигимиз, ҳаётимиз ҳотиржамлигининг қадрига етиб, шукрона билан яшамоғимиз керак.

Биз ёшлар учун яратилаётган барча шарт-шароитлар ҳам тинчлик ва фаровонлик туфайлидир. Биз ана шу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, юртимизнинг гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор.

Қолаверса, Ватанимиз тинчлигининг барқарор бўлишида юртимиз посбонлари, ўз бурчларини сидқидилдан адо этаётган ҳарбийларнинг хизматлари ниҳоятда катта. Улар кечани кеча, кундузни кундуз демай, Ватанимиз сарҳадлари даҳлсизлигини сақлаб келмоқдалар. Шу ўринда юртимиздаги тинчликни сақлаш биз - ёшларнинг ҳам муқаддас бурчи эканлигини ҳар биримиз яхши билишимиз керак.

Азиз тенгдошлар! Келинг, қўлни-қўлга бериб, Ватанимиз тинчлиги, обод ва озодлиги, юртимиз равнақи учун билим олишдан, изланишдан тўхтамайлик. Билиб-билмасдан турли иллат ва диний оқимлар таъсирига тушиб қолмайлик. Олдимизга қўйган эзгу мақсадларимиз сари олға интилиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшайлик.

Нигора АБДУЛЛАЕВА,

Андижон тиббиёт коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди