Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№4, 21.01.2016

2016 йил - соfлом она ва бола йили

БОЛА КЎНГЛИ ҚУВОНЧГА ТЎЛСИН

Ушбу саҳифада олтинкўл тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 31-мактабгача таълим муассасаси фаолияти хусусида сўз юритилади.

КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ ІАМИША ЭЪТИБОРДА

Суҳбатдошимиз Зуҳрахон Чинбердиева Олтинкўл туманида туғилган. 1993 йили Андижон давлат педагогика институтининг педагогика ва бошланғич таълим методикаси факультетини, 2006 йили Андижон давлат университетининг тарих ва ҳуқуқ факультетини тамомлаган. Дастлаб тумандаги 2- умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси, Олтинкўл иқтисодиёт коллежида ҳуқуқ фани ўқитувчиси бўлиб фаолият кўрсатган. Айни пайтда 31- мактабгача таълим муассасаси мудираси бўлиб ишлаш билан бирга, тумандаги 2- умумтаълим мактаби ўқувчиларга ҳуқуқ ва тарих фанидан сабоқ бермоқда. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

...Одатига кўра эрталабда хоналарни кўздан кечириб чиқаётган Зуҳрахон Чинбердиевага рўбарў бўлган аёл:

- Опа, ўғлимни шу боғчага бермоқчи эдим, - деди кичкинтойининг қўлидан тутганча.

- Боғчамизга ҳавас қилиб келганингиздан хурсандмиз, - дея Зуҳрахон она-болани хонасига бошлади.

Мудиранинг самимийлиги, мулойим сўзлари аёлнинг кайфиятини кўтарди.

- Маҳалладошларимнинг мақташганича бор экан, - дея сўзини давом эттирди аёл. - Боғчани айландим. Орасталиги, хоналарнинг дид билан жиҳозланганлиги, шинамлиги, энг муҳими, қиш-қировли кунларда ҳам иссиқлиги менга жуда ёқди...

- Буларнинг бари жамоамиздаги ҳамжиҳатликдан, ҳамкорларимиз, ота-оналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатганлигимиз самарасидир, - дейди мудира жавобан. - Келажагимиз эгаларига эътибор, азиз дилбандларимиз камолоти бизни астойдил ишлашга ундамоқда.

...Суҳбат чоғидаги бу самимийлик онани қувонтирди.

Дарҳақиқат, Олтинкўл туманидаги 31- мактабгача таълим муассасаси бугун нафақат, тумандаги, балки вилоятимиздаги энг намунали таълим муассасалардан бири саналади. Боғчадаги тартиб, озодалик, таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос тарзда ташкил этилганлигига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Шу боис ҳам ушбу боғча кўпчиликнинг эътиборига тушган.

Зуҳрахон ушбу боғчада иш бошлаганида 2 та гуруҳда 36 нафар бола тарбияланарди. Муассаса бино ва хоналари таъмирталаб бўлганлиги, шароитлар етарли даражада бўлмаганлиги боис болалар қамрови паст эди.

- Болажонларга бугунги кун талаби асосида таълим-тарбия бериш учун, аввало, мураббий ва тарбиячилар фидойи ва чуқур билимга эга бўлмоғи лозим, - дейди мудира. - Шундан келиб чиқиб, мен энг аввало, жамоанинг ҳар бир ходими ташаббускор ва билимдон бўлишига, вазифасига сидқидилдан ёндашиб иш олиб боришларига алоҳида эътибор қаратдим. Шу тариқа ўз ишининг етук мутахассисларидан иборат ҳамжиҳат жамоамиз шаклланди. Бугун мусиқа раҳбари Шириной Исомиддинова, тарбиячилар Сайрамхон Мингбоева, Кимёхон Ибрагимова, Холтожихон Шерматова, Мавлудахон Рустамова, Муборакхон Исломова, Шаҳнозахон Исақова, Дилфузахон Мирзаевалар ўз ишининг фидоийлари десам, янглишмайман.

Ҳа, қайси жамоада раҳбар фидойи бўлса, ўша ерда юксалиш бўлади. Муассаса мудираси Зуҳрахон ҳам табиатан жонсарак, меҳнаткаш, ўзининг ташкилотчи ва ташаббускорлиги билан жамоа ишини яхшилаш борасида кўплаб ибратли ишларни амалга оширмоқда. Тўғри, бу ишларни бажариш осон кечмади. "Каловини топса қор ҳам ёнади" деганларидай тинимсиз елиб-югуриш, изланишлар самараси ўлароқ, бугун ушбу муассаса тумандаги энг намунали мактабгача таълим масканларидан бирига айланди.

2014 йилда муассасани жорий таъмирлаш учун 30 миллион сўм бюджет маблағи, 2015 йилда эса вилоят ҳокимлиги кўмаги билан 24 миллион сўм маблағ ажратилди. Натижада боғчанинг ташқи кўриниши ва ёзги айвончалари, хоналари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Эндиликда замонавий ҳамда ўзгача қиёфа касб этган мазкур муассасада болажонлар яйраб-яшнаб камол топмоқдалар.

- Мен серфарзанд, катта оилада улғайганман. Ўзимнинг ҳам 4 нафар фарзандим бор, - дейди Зуҳрахон мамнунлик билан. - Бола тарбиясининг гашти ва ташвишлари менга яхши аён. Шунинг учун ҳам боғчадаги 120 нафар боланинг ҳар бирини ўз фарзандимдай кўраман.

Айни кунда боғчада болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, хоналар иссиқ. Тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш учун хоналар зарур кўргазмали воситалар билан таъминланган, машғулотлар ана шу воситалар орқали жонли, эркин мулоқот тарзида ўтказилади. Энг муҳими, жуда кўп ва ранг-баранг ўйинчоқлар болажонлар ихтиёрида. Ўйинчоқларнинг аксариятини тарбиячилар ўзлари тайёрлашади.

Боғчада инглиз ва рус тили, гимнастика ва бошқа қатор тўгараклар ташкил этилиб, самарали фаолият кўрсатмоқда. Айниқса, тасвирий санъат, рақс, қўл меҳнати, қўғирчоқ театри ҳамда спорт тўгаракларида болажонлар фаол қатнашади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, боғча педагогик жамоаси билан ота-оналар ўртасидаги ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Натижада барча йўналишларда олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда.

Турли байрамлар ва саналарга бағишлаб туманда ўтказиладиган тадбирлар мазкур муассаса тарбияланувчиларисиз ўтмайди. Бундан ташқари, боғчанинг рақс тўгараги қизлари ўз истеъдодларини намойиш этиб, "Халқ миллий ўйинлари" фестивали, қатор кўрик-танловларнинг туман, вилоят ва республика босқичларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Жумладан, 2008 йили "Қўғирчоғим - овунчоғим" кўрик-танловининг республика босқичида, 2010 йили бадиий гимнастика бўйича қизлар ўртасидаги вилоят турнирида, 2012 йили "Соғломжон-полвонжон" кўрик-танлови туман босқичида фахрли ўринлар қўлга киритилган.

2014 йилдан муассасанинг ҳар бир гуруҳида "Зумрадойлар давраси" ташкил этилиб, тарбияланувчи жажжи қизалоқлар одоб-ахлоқ, муомала маданияти, меҳмон кутиш, овқат тайёрлаш сингари ўзбекона удумларга ўргатиб келинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур муассасада ёш авлодни бугунги кун талаблари асосида тарбиялаб, вояга етказиш борасида тизимли ва самарали ишлар олиб борилмоқда.

ФИДОЙИ ТАРБИЯЧИ

Болажонларнинг кўнглига йўл топиш, уларнинг қалбини қувончга тўлдириш осон эмас. Бунинг учун тарбиячи бола тилини, унинг ички дунёсини яхши тушуниши, гўё у болалар дунёсида яшаши керак. Бу ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган иш.

Шу маънода тарбиячидан катта масъулият талаб этилади, унинг кўп қиррали фазилатлар соҳибаси бўлиши жуда муҳимдир. Яъни, меҳрибон она, яхши дўст, хушмуомала, боланинг кўнглига йўл топа оладиган актёр бўлиши, вақти келганда, рақс тушишни, ашула айтишни билиши зарур. Энг асосийси, болаларни ва ўз касбини севиши керак.

Тарбиячилик соҳасида 33 йилдан буён меҳнат қилиб келаётган Мавлудахон Рустамова ана шундай хислатларни ўзида мужассам қилган тажрибали тарбиячилардан биридир.

- Болажонлар қизиқувчан, ҳар бир нарсага эътиборли бўлишади, - дейди Мавлудахон. - Айниқса, катталарнинг самимиятини тезда илғаб олади. Ҳушмуомалалик, яхши сўз билан меҳр кўрсатган инсонгина болаларнинг муҳаббатини қозона олади.

Ана шу ҳаётий ҳақиқатни чин дилдан англаган Мавлудахон 6 та гуруҳда жамланган 120 нафар болани суйиб, уларга меҳр беришга интилади. "Болажон" таянч дастури асосида ўтказилаётган машғулотларда болажонларда эркин фикрлаш, ўз сўзини айта олиш, таълимнинг дастлабки кўникмаларини шакллантириш борасида зарур билим ва кўникмалар бериб келмоқда. У таълим-тарбия жараёнини болаларнинг қизиқиш ва дунёқарашидан келиб чиқиб, ўзига хос тарзда олиб боради. Унинг ташаббуси билан ташкил этилган. "Қалдирғоч" номли қўғирчоқ театри мана бир неча йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мавлудахон Рустамованинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланган. У 1999 йили "Халқ таьлими фидоийси", 2005 йили "Халқ таълими аълочиси", 2011 йили Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллик кўкрак нишони билан мукофотланган.

Фидойи ва етук мутахассис бўлган тарбиячи Мавлудахон олиб бораётган ибратли ишларга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди, ўрганиб, кенг оммалаштириш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Саҳифани Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди