Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№8, 18.02.2016

Огоҳлик

ИНТЕРНЕТДАГИ БЕҲАЁЛИКЛАР

Замон тараққий этгани сари техника-технология ҳам тобора ривожланиб бормоқда. Бугунги кунга келиб инсониятнинг "дастёри"га айланган уяли телефонлар ҳамда компьютернинг ҳаётимиздаги ўрни ва роли ниҳоятда катта. Айниқса, интернетнинг кундалик ҳаётимизга шиддат билан кириб келиши одамлар учун жуда катта имкониятлар эшигини очиб берди.

Бироқ айни кунда интернет ўзининг салбий жиҳатлари билан қатор муаммоларни юзага келтираётганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Айниқса, айрим юртдошларимиз, хусусан, ёшларимизнинг интернетдаги турли ижтимоий тармоқлардан нотўғри , ўринсиз фойдаланишлари миллий қадриятларимиз, фуқароларимиз маънавиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинларида, таълим муассасаларида мутахассислар, ўқитувчилар, ички ишлар бўлимлари ходимлари томонидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бораётганлигига қарамай, ҳамон айрим фуқаролар фойдаланаётган телефон аппаратлари, планшет ва ноутбукларида беҳаёлик, шафқатсизлик акс эттирилган видеороликларнинг мавжудлиги ва ушбу видеороликлар, асосан, интернет тармоқларидан юклаб олинаётганлиги бу борадаги тарғибот ишлари кўламини ошириш зарурлигини тақозо этади.

Андижон темир йўл тармоқ ИИБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўтказилаётган "Узоқ муддат", "Антитеррор тозалаш" тадбирларининг ижросини таъминлаш мақсадида узоқ муддат хорижда яшаб, ишлаб келган юртдошларимиз билан махсус суҳбатлар ўтказмоқда. Ана шу суҳбатлар давомида 19 нафар фуқароларимизнинг уяли алоқа телефонлари, планшет ва ком-пьютерлари хотирасида порнографик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеолавҳалар борлиги аниқланган. Уларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилган. Бундай ҳолатлар, табиийки, янгиликка ўч ёшларимиз орасида тез тарқалиб, уларнинг маънавиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ёшларимизнинг ана шундай иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш бугунги кунда нафақат ички ишлар ходимларининг, балки кенг жамоатчиликнинг, ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги муҳим вазифадир. Огоҳ бўлайлик, азиз дилбандларимиз диний ақидапарастлик ғоялари, гиёҳвандлик, "оммавий маданият" деб аталаётган иллатлар таъсирига тушиб қолмасин, юзимизни ерга қаратмасин.

Касални даволашдан кўра унинг олдини олган яхши. Ана шунга амал қилиб, биз ҳам ўз фарзандларизга олиб берган уяли телефон, компьютердан қандай фойдаланаётганлигини назорат қилиб борайлик. Бу борада улар билан доимий суҳбатлар ўтказиб туришни унутмайлик.

Хуррамжон СОТИМБОЕВ,

Андижон темир йўл бекатидаги тармоқ ИИБ ХООБ инспектори, лейтенант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди