Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№12, 17.03.2016

Мутахассис минбари

МАҲАЛЛА - МАЪНАВИЯТ БЕШИГИ

Мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти, ҳуқу-қий-демократик давлатга ўтиш жараёни кечаётган бугунги кунда маҳалла тизимининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли ниҳоятда катта. Хусусан, маҳалла одамларнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари ва манфаатларини қўллаб-қувватлайдиган, барча эзгу ва ҳайрли ишларга тамал тоши қўйиладиган маскандир.

Маҳалла қадимдан тарбия ўчоғи, одамларни ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик асосида турмуш кечиришларини таъминловчи гўша ҳисобланган. Катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кексалар, кўпни кўрган нуронийлар маҳалладаги барча ишларни, маросиму тўйларни бошқарганлар. Маҳалла аҳлига барча масалаларда йўл-йўриқ, маслаҳатлар берганлар. Ҳар бир оиланинг тинч-тотувлиги, ҳар бир кишининг одоб-аҳлоқи, ҳулқи, юриш-туриши маҳалла катталари томонидан назорат қилинган, Шу маънода айтиш мумкинки, маҳалла мазмун ва моҳиятига кўра халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари улуғланадиган, ўзига хос тарбия ва маънавият бешиги ҳисобланади.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида маҳалла тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада маҳалланинг жамиятдаги нуфузи ортиб бормоқда. Буни Андижон вилояти Марҳамат тумани маҳалаларида олиб борилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Айни кунда туманимиздаги 48 маҳалла фуқаролар йиғинида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар айниқса, Чилон, Полвонтош, Эрши, Гар-гар, Қорабоғиш маҳаллаларида намунали олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият олиб бораётган яраштириш комиссияси, "Ота-оналар университети" сингари қатор жамоат тузилмалари томонидан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маънавият-тарғибот маркази, ФҲДЁ бўлимлари мутахассислари, шунингдек, катта ҳаётий тажрибага эга нуронийлар, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган меҳнат фахрийлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Тумандаги маҳаллаларда ўтказилаётган бу каби тадбирлар, қолаверса, олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишлари натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик ҳолатлари кескин камаймоқда, фуқароларнинг жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси, бунёдкорлик борасидаги фаоллиги ортмоқда. Хусусан, ёшлар тарбияси, маънавиятини юксалтиришда "Оила - маҳалла - таълим муассасаси" ҳамкорлиги қўл келмоқда. Ушбу ҳамкорлик асосида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, таълим муассасаларида давоматни яхшилаш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда, қолаверса, уларнинг турли иллатлар, диний-экстремистик оқимлар ғоялари таъсирига тушиб қолишларининг олди олинмоқда. Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган "Ораста қизлар давраси" тўгараклари машғулотлари эса ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг маънавиятини, ҳуқуқий, тиббий, соғлом турмуш тарзи борасидаги билим ва тушунчаларини юксалтиришга ёрдам бермоқда.

Ибратли ва мазмунли ҳаёт йўллари билан эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топган нуроний отахон-онахонлар маҳаллалар кўрки, хонадонлар файзи ҳисобланади. Маҳаллардаги маънавий-маърифий ишлар самарадор-лигини оширишда уларнинг роли ниҳоятда катта.

Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда маслаҳатчиларимизнинг билим ва малакасини оширишга қаратилган тадбирлар, семинарларнинг мунтазам ўтказиб борилаётганлиги эса тарғибот ишлари самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Куни кеча Наврўз умумхалқ байрамига бағишланиб ўтказилган умумхалқ ҳайрия ҳашари ҳам туманимиздаги ҳар бир маҳаллада уюшқоқлик билан бўлиб ўтди. Кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди. Мухтасар айтганда, туманимизнинг қайси бир маҳалласига борманг, у ердаги ободликдан, тинчлик-хотиржамликдан, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги ва кўтаринки кайфиятидан қалбингизга илиқлик инади. Олиб борилаётган хайрли ишлар самараси ўлароқ, одамларнинг дунёқараши, маънавияти юксалиб, эртанги кунга умид ва ишонч билан яшаётганликларининг шоҳиди бўласиз.

Каримахон НУРМАТОВА,

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Марҳамат туман бўлинмаси бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди