Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№16, 14.04.2016

Мулоҳаза

ОИЛА - ТАРБИЯ ЎЧОҒИ

Маълумотларга кўра, жиноят йўлига кирган ёшларнинг аксариятини нотинч оилаларда ўсганлар ташкил этади. Бунинг асосий сабаби албатта, ўша оиладаги турмуш тарзи, тарбия ва муҳитнинг носоғлом эканлиги билан боғлиқдир.

Улуғ табиб Абу Али ибн Сино: "Бола аҳлоқининг шаклланишида, эр-хотиннинг бир-бирига бўлган муносабати, бир-бирини ҳурмат қилишлари ижобий таъсир кўрсатади" деган эди. Дарҳақиқат, Ибн Сино нафақат табиб, файласуф, олим, балки буюк мураббий ҳам эди. Унинг асарларида тарбия, айниқса, оилада болаларни соғлом, ақлли, ахлоқан пок, меҳнатсевар қилиб тарбиялашда ота-оналарнинг бурчлари хусусида юқоридаги каби ибратли фикрлар, маълумотлар жуда кўп келтирилган. Олимнинг билдирган фикрлари, баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.

Таъкидлаш жоизки, оилада бола тарбияси катта ижтимоий аҳамиятга эга. Болалар ақлли, ўқимишли, одобли, меҳнатсевар ва фаол бўлишидан ота-онагина эмас, балки жамият ҳам манфаатдордир. Чунки жамият тараққиётини маънавий етук, жисмонан соғлом ёшларгина таъминлай олади. Ёшлар маънавиятининг юксак бўлишига биринчи пойдеворини қўядиган меъмор эса ота-она, оиладаги муҳит ва тарбия ҳисобланади. Ёш авлод тарбиясига қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, қўни-қўшниларнинг таъсири ҳам каттадир. Маълумки, халқимизнинг одоб-ахлоқ, тарбия борасидаги анъаналари, қадриятлари асрлар давомида шаклланиб, ривожланиб келган. Айниқса, ўзбек оилаларида фарзанд тарбияси борасида ота-онанинг намунаси, уларнинг шахсий фазилатлари - меҳнатсеварлиги, оила олдидаги бурч ва масъулиятини адо этиши, жавобгарлиги, иш юритиши, ўғил болаларга нисбатан отанинг, қизларга эса онанинг устозлик, раҳнамолик қилиш сингари ўзига хос мезонлар асосий ўринни эгаллайди.

Ана шу анъаналардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, фарзанд тарбияси учун биринчи навбатда ота-она масъул экан, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, китоб мутолааси, спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш масалаларига муҳим вазифа сифатида қараш керак. Шундагина, улғайиб келаётган ёш авлод ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан етук, эл-юрт ишига камарбаста инсонлар бўлиб камолга етади.

Нодирбек ОТАХОНОВ,ўқитувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди