Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№17, 21.04.2016

Муносабат

УМРНИНГ АСЛ МАЗМУНИ

Бир донишманд "Бир йил ҳосил олмоқчи бўлсанг, экин эк, ўн йил ҳосил олмоқчи бўлсанг, дарахт эк, бир умр ҳосил олмоқчи бўлсанг фарзанд тарбияла" деган экан.

Шу маънода мамлакатимизда эртанги кунимиз эгалари бўлган ёш авлод, уларнинг таълим-тарбиясига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ана шу ҳикматомуз фикрнинг амалдаги намунасидир.

Юртимизда 2016 йилнинг "Соғлом она ва бола" йили деб номлангани мен каби кўплаб оналарни қувонтиргани шубҳасиз. Ахир инсон умрининг асл мазмуни ҳам фарзандларининг соғлом, бақувват камол топишлари ва бахтли бўлишларида эмасми?

Қарийб 22 йилдан буён ёш авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифада ишлаб келаман. Таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёш авлод келажагининг янада порлоқ бўлишига хизмат қилмоқда. Бугун уларга яратилган кенг имкониятлар, эътибор ва ғамхўрликларни кўриб, янада фаол ва шижоат билан ишлагим келади. Фаолиятим давомида таълим-тарбиянинг илғор, ноанъанавий усулларидан фойдаланиш орқали юқори натижаларга эришяпман.

Оналар соғлигини муҳофаза қилиш, зурриёдларимизнинг ҳали онаси қорнидалигидаёқ яхши парваришлаш чораларини кўраётган Ўзбекистондай давлатлар дунёда у қадар кўп эмас. Тиббиёт ходимларининг уйимизга келиб, набираларимнинг соғлигини доимий назорат қилиб бораётганидан бошим кўкка етади. Чунки миллат келажагини бугунги авлод белгилайди. Турмуш қураётган йигит-қизларимизнинг никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказилиши замирида ҳам соғлом оилани, соғлом миллат давомчиларини дунёга келтиришдек олий мақсад ётади. Кўп бор кузатаман, Юртбошимиз қачонки ёшлар тўғрисида гапирар экан, уларни "Менинг болаларим, менинг фар-зандларим" дея таъкидлайди. Бундай меҳр, эътибор ва ғамхўрликнинг қадрига етиш лозим. Унга жавобан биз оналар фарзандларимизни она Ватаннинг корига ярайдиган, Юртбошимиз ишончини оқлайдиган инсонлар қилиб тарбиялашимиз керак. Шундагина биз оналик бурчимизни адо этган бўламиз.

Дилдорахон ҲУСАНОВА,

Балиқчи туманидаги 7-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди