Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№19, 05.05.2016

Мулоҳаза

ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ

9 май - Хотира ва қадрлаш кунини юртимизда инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат улуғланишининг ёрқин бир намунаси десак асло муболаға бўлмайди. Бу кунни халқимиз хотира ва қадрлашга эътибор сифатида юксак қадрлайди. Ушбу тадбир замирида халқимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлашдек эзгулик мужассам.

1999 йил 2 мартида Ўзбекис-тон Республикаси Президентининг "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" деб эълон қилиниши тўғрсидаги фармони чиқди. Ана шу ҳужжат доирасида юртимизда кенг кўламли эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Иккинчи жаҳон уришида ҳалок бўлганларнинг номини абадийлаштириш учун Хотира китоби тайёрланди. Бу мазмун-моҳиятига кўра, ҳаётда яхши ном қолдирган инсон бир умр авлодлар қалбида яшайди, деган катта тарбиявий аҳамиятга эгадир.

Мамлакатимизда мустақил тараққиёт йилларида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга эътибор ва ғамхўр-лик янада кучайди. Халқимиз қадим-қадимдан кексаларга юксак ҳурмат кўрсатиб келади. Чунки, улар бизга ҳаётда тўғри йўлни кўрсатадиган маслаҳатчиларимиз, ҳаётимизга кўрк бўлгувчи табаррук зотлардир. Халқимиз томонидан "Қариси бор уйнинг париси бор" деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Бугун биз қарияларимизни асраб-авайлашимиз, қўлдан келганича уларга иззат-икром кўрсатиб, дуоларини олишимиз, тинч ва осойишта кунларимизнинг қадрига етиб, шукроналар келтиришимиз зарур.

Хотира ва қадрлаш куни буюк неъмат - тинчликнинг қадрига етиш, ҳар бир юртдошимизни ҳамиша ҳушёр ва хавф-хатарлардан огоҳ бўлишга чорлайди. Чунки, инсоният учун тинчликдан-да улуғроқ неъмат йўқ. Тарихдан маълумки, Иккинчи жаҳон уруши эзгулликка отилган ўқ эди, у аввало, оналарнинг кўксини, миллат ва элатларнинг кўксини яралади. Қанчадан-қанча аёллар ёрини, сингиллар акаларини, фарзандлар оталарини урушга кузатдилар. Айни кучга тўлган миллионлаб йигитларнинг қурбон бўлгани, яна қанча-қанчасининг тақдирига ногиронлик азоби битилганлиги ҳар бир инсоннинг қалбини ларзага солади. Мамлакатимиз пойтахти, вилоятлар марказларида Хотира хиёбони ва майдонларининг ташкил этилиши, айниқса, Мотамсаро она ҳайкали фарзандлари, ака-укаларини, ёрларини ана шу урушга юборган ўзбек аёлларининг садоқати, матаноти тимсолидир. Мотомсаро она сиймоси олдида одамлар бир лаҳза тўхтаб қоладилар. Чунки у бизга тарихнинг ачиқ ҳақиқатини сўзлайди. Мотамсаро она ҳайкали урушга ўғлини кузатиб, лекин улардан қора хат келса-да, умид учқунларини сўндирмаган ўзбек аёлининг қиёфасини гавдалантиради. Унга қарасангиз, худди сизга тарих сабоқларини, ўзбек халқининг сўнмас жасоратини, урушнинг қора кунларини сўзлаётгандек туюлади

Инсон ҳаёти абадий эмас. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ўтганларни хотираламайдиган халқнинг эртаси ёруғ бўлмайди. Ҳар қандай халқ ўзининг оғир ва машаққатли кунларидан, тарих синовларидан зарур хулоса ва сабоқлар чиқариши зарур.

Хотирлаш, қадрлаш, ҳурматлаш туйғулари қон-қонимизга сингиб кетган қадим қадриятларимизнинг бир кўринишидир. Ушбу туйғу қалбимиздан жой олар экан, у аввало, маънавиятимизни бойитади, ҳаётимизни эзгулик нурлари билан ёритади, авлодларга ҳамиша тўғри йўлни кўрсатади.

Сурмахон ИСМОИЛОВА,

Андижон давлат университети ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди