Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№19, 05.05.2016

Мулоҳаза

ТЎЙЛАРИМИЗ БАХТ КЕЛТИРСИН

Юртимизда тинчлик, тўқчилик, тўкинчилик ҳукмронлиги боис орзу- ҳавасларимиз ҳам бисёр. Эл олдига дастурхон ёзиб тўй қилиш - ҳар бир ўзбекнинг энг улуғ нияти. Айниқса, халқимизда қиз узатиш, ўғил уйлантириш ота-она учун улкан саодатдир.

Аслида, никоҳ тўйи жамиятимизга яна бир оила қўшилганининг рамзий белгиси, эзгулик сарчашмасидир. Бироқ айрим ҳолларда ана шу эзгуликнинг дабдабабозликка айланиб кетиши, исрофгарчилик, дилхираликларга сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Тўйгача ва тўйдан кейинги турли маросимлардаги сарф-ҳаражатларни айтмайсизми?

Бугун келин-куёвларнинг шоҳона сарполари, сеп-сидирғаларини кўриб ёқа ушлайсиз. Туркияда ишлаб чиқарилган кийим-кечакларнинг қанча туриши, уни топиш учун қанча машаққат чекилгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Келин бўлмишнинг, "мадонна" идиш-товоқлари, мебель-гарнитуралари, гилам, кўрпа-тўшаклари озмунча пул турадими?! Буларни топдим, Худога шукр деб турган ота-оналарнинг олдида қудаларнинг кўнглини олишдек "улкан иш" ҳам туради. Тўй куни, қиз базм учун кетадиган ҳаражатларнику айтмасак ҳам биласиз. Фарзанд-лари тўйини ана шундай ўтказишга мажбур бўлган кўплаб эркакларимиз Россия, Қозоғистон ва бошқа хорижий давлатларга бориб, пул топиш илинжида тинимсиз ишлаб, ўз соғлиқларини йўқотишмоқда. Буни қуда бўлмишлару бўлғуси келинлар бир оз бўлса-да ҳис қилишармикан? Аслида тўйлардаги бу каби ортиқча "сахийлик"нинг кимга кераги бор?!

Яқинда тўрт нафар қиз фарзанди бор бир танишимни банкда учратиб қолдим. Ўғлига Россиядан қайтиши учун йўл кирага пул жўнатаётган экан. Айтишича, касал ўғлини Россияга ишга юборибди, у ерда касаллиги хуруж қилиб, ётиб қолибди. Мана энди беҳуда пул сарфлаб, қайтиб келишига пул юбараяпти экан. - Эсон-омон етиб келса бўлди деб, сигиримни сотдим. Бу йил ҳам қизимни чиқаролмайдиган бўлдим. Яхши жойдан совчилар келганди. Ўйламасдан қилган ишимдан пушаймонман, афсуски, энди кеч, деди у.

Танишимнинг дард билан айтган сўзларидан қалбим тирналди. Бирорта қизини чиқармай туриб, унинг юрагига тўй қилишнинг ваҳимаси тушган. Аслида хурсандчилик олиб келиши керак бўлган тўй кишиларни ташвишга соладиган маросимга айланиб қоляптими, дейман. Бундай дабдабаларни ўйлаб топаётганларни ким деб аташ мумкин? Уларга кўр- кўрона эргашаётганлар-чи? Улар инсоннинг қадр-қиммати кийим-кечагу егуликлар билан ўлчанмаслигини қачон англаб етишаркин? Бахт олиб келиш ўрнига дилхиралик келтирадиган, кимнингдир соғлигини йўқотиши эвазига ўтказиладиган дабдабанинг кимга нафи бор?! Шу йўл билан обрў-эътибор топишни кўзлаганларнинг маънавияти ҳаминқадарлиги кўриниб турибди...

Менимча, юқоридаги ҳолатлар мулоҳаза учун етарли. Кўриниб турибдики, муаммолар келиб чиқмаслиги келин ва куёв томон ўзаро кенгашиб, ортиқча дабдаба, исрофгарчиликларга йўл қўймасдан тўй ўтказишларига боғлиқ. Зеро, ҳар бир ишда меъёрга амал қилинса, фойдадан холи бўлмайди.

Шерали БАРАТОВ, Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди