Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№19, 05.05.2016

Огоҳлик - давр талаби

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ БУЗИШ - ЖИНОЯТ

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган сиёсат туфайли, нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ҳар бир аёл ўзининг муносиб ўрнини топишга ҳаракат қилмоқда. Афсуски, мана шундай бир пайтда баъзи бир аёллар жиноят кўчасига кириб, аёл деган муқаддас номга доғ туширмоқда.

Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Кўтарма қишлоғи, Дўстлик махалласида яшовчи эндигина 21 ёшга кирган Ҳошимова Нигора Нодирбек қизи (исм фамилияси ўзгартирилган) аллақачон жиноятчи деган ном олишга улгурди.

Н. Ҳошимова маҳалладоши Ш. Жўраев билан бирга "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида"ги қонуннинг қатор бандларини қўпол равишда бузишиб, айланма йўллар орқали Қирғизистондан Ўзбекистон Республикасига товар-моддий бойликларни ташиб олиб кириш мақсадида, олдиндан жиноий тил бириктиришиб, бир гуруҳ бўлишиб, Марҳамат туманидаги чегара ҳудуд орқали Қирғизистонга чиқишиб, у ердан Ўзбекистон Республикасига жами 1 420 000 сўмлик 1420 дона миллий урф-одатларимизга мос келмайдиган эркаклар бош кийимларини (дўппи) айланма йўллар орқали, божхона назоратидан четлаб, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга уринаётганида чегара хизматчилари томонидан ушланган.

Тергов жараёнида Н.Ҳошимова томонидан давлат чегарасини бузиб ўтиш ҳолати биринчи бор содир этилмаётгани маълум бўлди. У муқаддам, яъни 2011 ва 2013 йилларда Қодирова фамилияси билан жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани суди томонидан, 2014 йилда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан мазкур турдаги жиноятлари учун судланганлигидан ва амнистия қарорига асосан жазодан озод этилганлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна жиноятга қўл урганлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди мазкур жиноят иши бўйича ҳукм ўқиди. Судланувчи Н. Ҳошимова жиноятига яраша жазо олди.

Акрамжон АХЛИМИРЗАЕВ,

Андижон вилояти божхона бошқармасининг божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди