Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№20, 12.05.2016

15 май - халқаро оила куни

МУСТАҲКАМ ОИЛА - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Юртимизда оила азал-азалдан юксак қадрланган. Айниқса, истиқлол йилларида оила аталмиш маскан янада сайқал топди. Оиланинг жамиятдаги роли, ўрни ва нуфузи ортди.

Муҳтарам юртбошимиз ҳам "Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи муқаддас маскандир", дея алоҳида таъкидлаганларида ҳам оилага қаратилган катта эътибор мужассам.

Маълумки, юртимизда 1998 йил - "Оила йили" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари остида Республика "Оила" илмий-амалий маркази, вилоятларда эса марказнинг бўлимлари ташкил этилиб, фаолият юрита бошлади.

Марказимизнинг асосий мақсади, оилага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб-асраш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдир. Шунингдек, оила аъзоларининг ҳуқуқий, тиббий, психологик саводхонлигини ошириш, муаммоларини илмий тадқиқ этиш ва фуқароларга бу масалаларда амалий ёрдам беришни мувофиқлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Марказимиз оила саломатлигининг тиббий, биологик асослари, оиланинг репродуктив саломатлиги, оила психологияси, маънавияти, оила ва ҳуқуқ асослари, демография ва оиланинг ижтимоий, иқтисодий истиқболи асосларини ўз ичига олган йўналишларда фаолият олиб боради.

Бугунги кунгача вилоятимизнинг қатор туман ва шаҳарларида аҳолининг тиббий кўрикдан хабардорлиги, унинг мазмун-моҳиятини қай даражада тушунишлари юзасидан сўров ва социологик тадқиқотларнинг, оила барқарорлигини мустаҳкамлашга бағишланган турли тадбир ҳамда давра суҳбатларининг ўтказиб келинаётганлиги бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Хусусан, ҳар йили 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари, ўрта махсус касб-ҳунар ва халқ таълими бошқармалари, Маънавият тарғибот маркази, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари, "Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоятимиздаги таълим муассасаларида, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида "Оилада соғлом муҳитни шакллантириш", "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш", "Миллат саломатлиги - келажак пойдевори", "Ижтимоий иллатларнинг оиланинг барқарор ривожланишига салбий таъсири", "Тиббий кўрикнинг аҳамияти, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари" деб номланган маънавий - маърифий тадбирлар, оилаларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида кам таъминланган оила фарзандлари, уй бекалари, қариялар учун ҳомийлик асосида театр томошалари ташкил этилди. Мустаҳкам оилаларни шакллантириш ва оиладаги фаровонлик обод турмуш асоси эканлигига бағишланган "Оилавий тадбиркорликнинг оила фаровонлигидаги роли" мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар, академик лицей, касб - ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида "Менинг оилам", "Оила муқаддас даргоҳ" мавзусида иншолар танловлари, "Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги" асосида "Бир болага етти қўшни ота-она" мавзусида ота-оналар иштирокида очиқ дарслар ва мулоқотлар, "Оталар йиғинлари" ўтказилиб келинмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда 703 мингдан зиёд оилалар истиқомат қилади. Унинг 30 фоизини ёш оилалар ташкил қилади. Бир йилда 30 мингга яқин оилалар никоҳдан ўтадилар. Бир кунда эса 50-60 нафар янги оилалар барпо бўлади. Оилаларнинг мустаҳкам бўлишида ФҲДЁ бўлимлари қошидаги "Оила дорилфунини" ўқув машғулотларининг йўлга қўйилганлиги ва маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган "Ота-оналар университетлари"нинг аҳамияти катта.

Муҳтарам юртбошимизнинг шундай сўзлари бор: "...Оила мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради". Дарҳақиқат, оила жамиятнинг асосидир. Соғлом муҳит барқарор бўлган оилада камол топган фарзандлар етук ва ҳар томонлама баркамол бўладилар.

Дилдорахон САМАТОВА,

"Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди