Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№20, 12.05.2016

Муносабат

МАҲАЛЛА - ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ

Маҳалла азал-азалдан тарбия ўчоғи, қадриятлар бешиги саналиб келинган. Қадимдан халқимизнинг барча эзгу ва хайрли ишлари мана шу муқаддас маскандан бошланган. Қолаверса, маҳалла тизими фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш институти сифатида ҳам мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида алоҳида ўрин тутади.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 мартдаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан вилоятимиз маҳаллаларида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтмоқда.

Маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда, маҳалла мақомини юқори босқичга кўтаришда маҳалла раиси ва маслаҳатчиларининг ўрни ва роли жуда катта. Чунки, маҳалла раиси ва маслаҳатчиси ўша ҳудуднинг юз-кўзи, обрўси ҳисобланади. Шу боис ҳам фуқаролар йиғини раиси ва маслаҳатчиси вазифасига бой ҳаётий тажрибага эга, аҳоли ўртасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган, билимдон, адолатли, кўпни кўрган, маҳалла аҳлини ўз ортидан эргаштира олиш қобилиятига эга, тўғрисўз, ҳалол-пок, атрофидагиларга ўрнак бўла олувчи, халқ манфаати учун куч-ғайратини аямай сарф қиладиган инсонлар сайланиши керак. Улар маҳалла аҳлини тушуна олишлари, ташвишу қувончларига шерик бўла олишлари даркор. Бундан ташқари, одамларнинг ариза ва шикоятларига эътиборли бўлиш, муаммоларни одилона ҳал қила олиш, маҳалладаги ҳамжиҳатликни таъминлашдек масъулиятли вазифаларни ҳам уддалаши лозим.

Айни кунларда маҳаллаларимизда ўтаётган сайловлар жараёнини кузатиб, маҳалла раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимларига юқорида таъкидлаганимдек, тажрибали, элнинг ҳурматини қозонган, мана шу ишга муносиб кишилар номзод сифатида қўйилганлигининг гувоҳи бўляпман. Демак, ўтаётган сайловларда маҳалла йиғини раиси, маслаҳатчиси лавозимига муносиб номзодлар сайланишига асло шубҳа йўқ. Қолаверса, сайловлар сайлов қонунчилиги талаблари асосида очиқ-ошкора, адолатли, ўтаётганлигини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим.

Сайловларда ҳар бир фуқаро, хусусан, хотин-қизларимиз ҳам фаол иштирок этишларини истардим. Чунки оилалардаги тинчлик-хотиржамликни таъминлаш, ёш авлод тарбияси, маҳалладаги маросиму тадбирларнинг файзли, чиройли ўтиши кўп жиҳатдан аёлларимизга, уларнинг нечоғли билимдон, маънавиятли, кенг дунёқарашга эга эканлиги ва фаоллигига боғлиқ. Шу маънода опа-сингилларимиз сайлов жараёнида, умуман, маҳалланинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари барча йўналишлардаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Азиз юртдошлар! Ўтаётган сайловларда фаол иштирок этайлик. Жамият таянчи бўлган маҳаллаларимизга муносиб сардор, маслаҳатчи танлашда адашмайлик.

Маҳбубахон МУЗАФФАРОВА,

меҳнат фахрийси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди