Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№21, 19.05.2016

Обод манзиллар

ГУЛЛАР МЕҲРДАН ЯШНАЙДИ

Пахтаобод туманидаги Эски-қўрғон маҳалласи халқимизнинг қадим анъана, урф-одат ва қадриятларини ўзида муносиб сақлаб келаётган маҳаллалардан биридир.

Ёши улуғ инсонлар, ибратли оилалар ташаббуси билан маҳаллада амалга оширилаётган хайрли ишларга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Маҳаллада кўплаб отахон ва онахонлар борки, улар ўзларининг маслаҳатлари, панд-насиҳатлари билан барча ишларга бош-қошдирлар.

Ана шундай инсонлардан бири Турғунбой ота Абдурасуловдир. Тумандаги 18- умумтаълим мактабида 40 йилдан ортиқ вақт ёш авлодга математика ва физика фанидан сабоқ бериб келган отахон салкам саксон ёшни қоралаб қолди. У киши 5 нафар фарзанд, 15 нафардан зиёд набира, 5 нафар чеваранинг суюкли бобосидир.

Узоқ йиллар давомида эл-юрт ҳурматини қозониб, мазмунли ҳаёт кечираётган маҳалланинг ибратли кишилари Ҳодисахон ая ҳамда Собиржон ота Мамажоновларни ҳам алоҳида эътироф этиш ўринлидир. 43 йиллик турмушлари мобайнида қўша қаришдек олий саодатга эришган бу инсонлар 4 нафар фарзанд, 13 набирага чиройли тарбия берди. 40 йилдан ортиқроқ чеварлик касбини улуғлаб, кўплаб шогирдлар, етиштирган Ҳодисахон ая гулга, гул парваришига ҳам алоҳида меҳр берган. Айни кунда ҳам ҳовлисидаги 3 сотих майдонда 200 хилдан зиёд киши баҳри дилини очувчи гулларни парваришламоқда. У кишининг хонадонига кирган киши турфа гулларнинг ажиб ифоридан сармаст бўлади. Лола, пион, гиаргиния, флокс, амаралис, қора шаҳзода, мунистра, агава шиплера, филқулоқ, хитой атиргули каби бир-биридан чиройли гулларни кўриб, гўёки ўзингизни гулзорга тушиб қолгандай ҳис этасиз. 300 га яқин тувакларда парваришланаётган гуллар хонадонга ўзгача файз ва тароват бахш этади.

- Гуллар менга қувонч бағишлайди, - дейди гуллар шайдоси Ҳодисахон ая. Бир кунда гулларни 3-4 марта айланиб, кўриб чиқмасам, кўнглим таскин топмайди. Гуллар оралаб юрарканман, қилган меҳнатларим самарасидан беҳад ҳурсанд бўламан. Яқинда яна Тошкент шаҳрининг "Ботаника" боғидан бир неча янги ноёб гул кўчатларини олиб келдим. Айниқса, манзарали гулкарамлар кишига завқ бағишлайди.

Гулларни бозорга олиб чиқиб сотаётганимизда, кишилар юзидаги ҳавас ва ҳайрат бизга хушнудлик бағишлайди. Одамларга ҳайрат ва гўзаллик улашаётганлигимиздан, олиб бораётган ишимиздан қувонамиз. Аслида гуллар парвариши осон иш эмас, уларнинг ҳар бирига алоҳида меҳр ва эътибор керак. Иш жараёнида гулларнинг гўзаллигига қараб, барча қийинчиликлар унут бўлади.

Дарҳақиқат, маҳалла аҳлининг кўпчилиги Ҳодисахон аядан гул парваришини ўрганмоқда. Албатта, мана шундай инсонларнинг борлиги туфайли ҳам маҳаллаларимиз янада обод ва кўркам бўлиб бораверади. Кундан кунга юксалиб бораётган юртимизда ана шундай хонадонлар кўпаяверсин. Юртимиз ҳамиша гулларга бурканиб, чирой очаверсин.

Нафисахон ЮСУПОВА,

Пахтаобод тумани.

Суратда: Ҳодисахон ая гул парвариши устида.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди