Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№22, 26.05.2016

Намунали таълим масканлари

ТЎЙГА ТЎЁНА БИЛАН...

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллик тўйини мактабимиз жамоаси муносиб тўёналар билан кутиб олмоқда. Хусусан, ўқувчиларимиз Садоқат Солижонова, Хуршида Турғунбоева "Юксак маънавиятли авлод", "Биз - буюк юрт фарзандларимиз" кўрик-танлови ҳамда фестивалининг вилоят, республика босқичларида фаол иштирок этдилар.

Мактабдаги бўш турган хоналардан унумли фойдаланиш мақсадида педагогик жамоамиз ташаббуси билан жорий йилда ипак қурти боқилиб, шу кунларда давлатга 250 килограмм пилла топширилди. Бундан ташқари, 30 сотихдан ортиқ майдонга олма кўчатлари экилиб, боғ барпо этилди. Боғ ораларига эса полиз махсулотлари экилди. Ҳудудимизга ўтказилган 300 тупга яқин гул кўчатлари мактабимизга янада чирой бағишлаш билан бирга барчанинг руҳиятини кўтармоқда.

- Мактабимизда бюджетдан ташқари сармоя топиш мақсадида ички имкониятлардан оқилона фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз, - дейди мактаб директори Эркинжон Тоштемиров. - Ҳозирда ана шу маблағлар ҳисобига 106 метр мактаб атрофи бетон девор билан ўралмоқда. Мактабни 2016-2017 ўқув йилига таъмирлаш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ ишлар ҳам амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, мактабда олиб борилаётган бу каби ибратли ишлар самараси ўлароқ фидоий ўқитувчи ва иқтидорли ўқувчилар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан мунтазам рағбатлантириб келинаётганлиги эътиборга молик.

Мухтасар айтганда, мактабимиз жамоаси юқоридаги каби хайрли ишлари билан мустақиллик байрамини муносиб кутиб олмоқда.

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ туманидаги 30- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди