Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№23, 02.06.2016

Маслаҳатчилар ҳаётидан

МАҲАЛЛА - МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

"Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини Хонобод шаҳридаги намунали маҳаллалардан бирига айланган. Боиси, маҳаллада кейинги пайтларда оилавий ажримлар, ҳуқуқбузарликлар деярли содир этилмади, қолаверса, бу ердаги ободонлаштириш ишларидан, маҳалла кўчаларининг озода ва покизалигидан, турфа гулларнинг барқ очилиб туришидан кишининг баҳри дили очилади.

Маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги боис барча йўналишларда ишлар намунали олиб борилаётганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Бугунги кунда мазкур маҳаллада 2750 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1425 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Мана бир неча йилдирки, маҳалладошларининг ишончи билан Василахон Ҳожакбарова маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчиси вазифасида самарали фаолият юритиб келмоқда. Асли касби инженер-технолог бўлган Василахон опа маҳалла ишига фидойилик билан ёндошади, ҳар бир маҳалладошини яхши билади. Уларнинг муаммоларини имкон қадар ижобий ҳал этишга интилади, кези келганда, зарур тавсия ва маслаҳатлар беради, иш жараёнида ўзи ҳам маҳалла оқсоқоллари, фаолларига суянди.

Васила опанинг ташаббуси билан маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг маънавиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қаратилган турли тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. "Қайнонам - онам менинг, келиним - болам менинг", "Энг оқила уй бекаси", "Эрта турмуш келтирар ташвиш" каби қатор тадбирлар шулар жумласидандир.

Маслаҳатчининг саъй-ҳаракатлари билан маҳалладаги тўй ва бошқа маросимлар камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказилишга эришилмоқда, шунингдек, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олди олинмоқда. Бу ишларда маҳалла раиси Акрамжон Йўлдошев, бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Санобархон Аблазова, отинойи Манзурахон Мусаева, дастурхончи Хосиятхон Абдураҳмонова, фаоллар Муҳаррамхон Раҳмонова, Ҳошияхон Тожибоева, Замирахон Жаббороваларнинг хизматлари катта.

- Фаоллар маҳалламиздаги ҳар бир оиланинг шарт-шароитини яхши билади, - дейди куюнчак маслаҳатчи В. Хожакбарова. - Шундан келиб чиқиб, энг аввало, фуқароларимиз, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратяпмиз. Хусусан, маҳалламизда кўплаб ёшлар касаначилик, "устоз-шогирд" анъаналари асосида чеварлар Ҳилола Иминова, Омина Акобирова, Хосиятхон Содиқова, қандолатчи Мавлудахон Ўринбоевалардан ҳунар ўрганмоқда, ҳудудимиздаги савдо дўконларига бириктирилиб, иш билан таъминланмоқда. Чунки ҳар қандай салбий ҳолатлар бекорчиликдан келиб чиқиши ҳаммамизга яхши аён.

Маслаҳатчи фақатгина йўл-йўриқ кўрсатибгина қолмаслиги лозим. Унинг сўзи билан иши бир бўлсагина, фаолияти самарали бўлади. Василахон опа фаолиятида ана шу шиорга амал қилади. Қалби халқ манфаати, турмуш фаровонлигини юксалтириш ҳисси билан ёнган инсонларнинг нияти пок бўлади, нияти пок одам эса ҳамиша атрофидагиларнинг корига ярашга, мушкулини осон қилишга ҳаракат қилади. Василахон Хожакбарова ҳам ҳар қадамда халқдан куч олиб, эл-юрт манфаатини ўйлаб меҳнат қилаётган инсонлардан бири сифатида маҳалладошлари ҳурмат ва эътирофини қозонмоқда.

Одамлар ишончи, оиласининг тинчлиги, икки қизининг камолидан куч олиб ишлаётган Василахон опадай фидойи маслаҳатчиларимиз бор экан, маҳаллаларимиз янада гуллаб-яшнайверади.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди