Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№23, 02.06.2016

Муносабат

ЭКРАН ОРТИДАГИ ОҒУ

Ҳар куни кундалик юмушлардан чарчаб, ҳордиқ чиқариш учун зангори экран қаршисига ўтирамиз. Турфа дастурлар, кўрсатувлар, кинофильмлар... Улар орасида яхшиси ҳам бор, маънавиятга салбий таъсир қиладигани ҳам йўқ эмас. Ҳатто айрим фильмлар кўришга ҳам арзимайди. Савияси паст, ёшлар тарбиясига зид, миллийликдан кўра оммавий маданият таъсирлари яққол намоён бундай фильмларни қораламасликнинг имкони йўқ.

Айниқса, хориж каналлари орқали берилаётган баъзи очиқ-ойдин, оилавий муаммолар ҳам бемалол муҳокама қилинаётган кўрсатувлар, киноларни умуман ёшлар кўришини тавсия қилмаган бўлардим. Ахир биз ор-номусли, уйдаги гапни кўчага чиқаришга ҳаё қиладиган, андишали миллат вакилларимиз.

Тўғри, аслида ёшларга бу кўрсатувни кўрма, униси ундай, буниси бундай, дея уқдириш осон эмас. Бироқ бугунги айрим ўзбек киноларида ҳам қизларнинг ўта замонавий кийимларда намоён бўлишини қандай оқлаш мумкин? Уларга ўхшаб кийинишга ҳаракат қиладиган қизлар ҳам исталганча топилади.

Тенгдошлар, биз оммавий маданиятга қарши турайлик. Уни ўзида жамлаган турли фильмларни, кўрсатувларни томоша қилишдан қочайлик.

Дилобар МУҲАММАДСОЛИЕВА,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди