Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№24, 09.06.2016

"СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ - САЛОМАТЛИГИМИЗ ГАРОВИ"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" лойиҳаси доирасида чоп этилди.

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

лойиҳанинг бош мақсади аҳоли, хусусан опа-сингилларимизнинг бу борадаги

билим ва тушунчаларини бойитиш

Газетамиз таҳририяти томонидан амалга оширилаётган "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" деб номланган мазкур лойиҳа "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга, ана шу йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш саккиз ой муддатга мўлжалланган бўлиб, газетада бир ойда икки марта "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" рукни билан махсус саҳифа чоп этилади. Мазкур саҳифада "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури доирасида вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш. жисмонан ва маънан соғлом фарзандларни тарбиялаш, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусидаги материаллар бериб борилади.

Лойиҳа доирасида чоп этилган материаллар таржима қилиниб, газетамизнинг www iqbol.uz сайтига ўзбек ва инглиз тилларида жойлаштирилади.

Юртимизда хотин-қизлар соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ёшларга чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳвандлик сингари иллатлар ҳамда эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари хусусида кенг тушунчалар бериш, ОИВ ва ОИТС хасталикларининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтишларининг аҳамияти ва муҳимлиги, оилаларида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, тўғри ва оқилона овқатланиш, озодалик ва покизаликни таъминлаш, соғлом авлодни тарбиялашдаги халқимизнинг ўзига хос, тарихий қадрият, анъана ва урф-одатлари ҳақида мақолалар чоп этилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий амалий маркази вилоят филиали билан ҳамкорликда бўлажак оналар, яъни қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш, уларга ОИТС хасталиги ҳақида кенг тушунчалар бериш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида семинарлар ўтказилади. Шу билан бирга, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" мавзусида иншолар танлови ташкил этилади. Мавзу бўйича туман ва шаҳарларда энг яхши деб топилиб, биринчи ўринга сазовор бўлган ижодий ишлар танловнинг вилоят босқичида қатнашади.

Мухтасар айтганда, лойиҳанинг бош мақсади, аҳоли, хусусан, хотин-қизларимизнинг соғлом турмуш тарзи борасидаги билим ва тушунчаларини янада бойитиш, бу борада кенг кўламли тарғибот ишларини амалга оширишдан иборат.

Таҳририят ҳамкорлар билан биргаликда лойиҳани муваффақиятли амалга оширади. Унинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида мазкур йўналишда иш олиб бораётган мутахассислар, тиббиёт ходимларини ҳамкорликка чақирамиз.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ,

лойиҳа раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди