Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№25, 16.06.2016

Ибратли оилаларимиз

БАХТ ҚЎРҒОНИНИНГ СОҲИБУ СОҲИБАСИ

Қорасувлик Мўминжон ота ва Қундузхон ая Холматова қариийб 45 йиллик ҳаётлари давомида чинакам оила дорулфунунини ярата олган ибратли хонадоннинг соҳибу соҳибаларидир.

Бундан 43 йил муқаддам Қорасув шаҳридаги бугунги Мустақиллик маҳалласида янги бир оила бунёд бўлди. Келинчакнинг елиб-югуриб хизмат қилишлари, қайнота-қайнона, янги оиласи аъзоларига ҳурмат-эътиборини кўрганлар шундай келинни орзуладилар. Куёв йигит келинчакнинг онасининг ёнига кириб, рўзғор юмушларининг уддасидан чиқаётгани, қариндош-уруғу, маҳалла-кўйнинг ҳам ҳавасини қозонаётганини, саришталигию одобини кўриб, умр йўлдош танлашда адашмаганини ҳис қилди...

Ҳаётлари давомида бир-бирларининг яхшисини ошириб яшадилар. Икки қайинсингил, беш нафар укани уйли-жойли қилишда улар ота-оналарига чинакам суянч бўлдилар. Ота-онасининг вафотидан сўнг оиланинг каттасига айланган Мўминжон ва Қундузхон ҳозирга қадар улар учун ҳар бир ишда маслаҳатчидир.

- Қундузхон ота-онамга нафақат яхши келин, балки сингилларимга, укаларимга опа ҳам бўла олди, - дейди Мўминжон ота. - Турмуш қурганимизда кенжа укам эндигина биринчи синфга борганди.

Мўминжон ота аёлини узоқ алқади. Шундай умр йўлдошга рўпара қилгани учун яратганга шукрона айтди. Келинларига дастурхон тузашда, овқатга уринишларида ёрдам бераётган Қундузхон аядан чиройли турмушлари, ширин ҳаётлари сабабини сўрадик.

- Эр ва хотин, аввало, бир-бирини тушуниб яшасин, - дейди Қундузхон ая. - Аёл уйнинг фариштаси дейишади. Бу мақомга эришиш осон эмас, албатта. Эрининг оиласидагиларни ўз оила аъзолари деб қабул қилган, озодаликка, пазандаликка, ширинсуханликка ўрганган аёл эркакнинг кўнглига йўл топа олади.

Мўминжон ота узоқ йиллар Қорасув ветеренария шифохонасидан бош шифокор лавозимида хизмат қилиб, ҳалол меҳнати билан эл-юрт ҳурматини қозонди. Қундузхон аянинг таълим соҳасидаги самарали меҳнатлари ҳам алоҳида рағбат топди. Дастлаб ўқитувчи, кейинроқ Қорасув шаҳридаги "Гулсанам" ва 6- мактабгача таълим муассасаси мудираси сифатида олиб борган фаолияти давомида кўплаб шогирдларга устозлик қилди.

Бугун Қундузхон ая ва Мўминжон ота нафақада, 4 нафар фарзанди, 15 нафар набирасининг камолидан шод яшамоқдалар.

Фарзандларига ҳалолликда гап кўп эканини тинмай таъкидлайдиган Мўминжон ота фарзанд тарбиясида ҳам чиройли боғ ярата олди.

- Дадам ҳам, онам ҳам тарбияда кези келса қаттиққўл, кези келса мулойим бўлганлар, - дейди тўнғич қизи Наргизахон Холматова. - Улар сабабли ҳар биримиз жамиятда муносиб ўрин топа олдик. Шундай ота-онанинг фарзандлари эканимиздан фахрланамиз.

Ўтган салкам ярим асрлик турмушлари давомида бу ибратли оиланинг топганлари эл-юрт ҳурмати, одоб-аҳлоқли фарзанду набиралари, шогирдлари ва албатта, буларнинг барини ўзида жамлаган БАХТ бўлди. Яхшиликнинг умри боқий бўлади, дейишларида ҳикмат бор. Одамларга эзгулик улашиб яшаган ва яшаётган мана шундай оила соҳибларига фақат ҳавас қиламиз.

Зилола Ғолибжон қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди