Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№25, 16.06.2016

Муносабат

ҲАЁСИЗЛИКНИНГ БИР КЎРИНИШИ

Айни кунда ҳаёт ҳар жабҳада шиддат билан ривожланиб бормоқда. Ўз навбатида бугунги кун ёшлари ҳам замонга ҳамнафас улғаймоқда. Бу эса албатта, ўзининг ижобий ва салбий жиҳатлари билан намоён бўлмоқда.

"Замонавий" сўзининг туб моҳиятига назар солсак "замонга хослик" деган маънони англатади. Табиийки, замон билан бирга, у билан тенгма - тенг қадам ташлаб юриш ёшлар олдига муайян талабларни қўяди. XXI аср - ахборот, технологиялар асри. Шу боис, аксарият ёшлар технология ютуқлари маҳсули бўлган мобиль телефон, айфон, компьютер, интернет сингари воситалардан кенг фойдаланишга интилиши табиий ҳол. Минг афсуски, жаҳондаги кўплаб мамлакатларда ёшлар улардан кўр-кўрона фойдаланиш, уларнинг асирига айланиб қолиш даражасига етган.

Жумладан, юртимизда ҳам айрим ёшлар замонавийликка интилиш ортидан "оммавий маданият" деб аталаётган хуруж таъсирига тушиб қолаётганликлари сир эмас. Ҳаётимизда кундан-кунга оммалашиб бораётган "оммавий маданият" кўринишлари азалий ва бетакрор миллий қадриятларимиз ўрнини эгаллашга уринмоқда, ёшларнинг маънавиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мобиль телефон имкониятлари шу қадар кенгки, ундан нафақат алоқа воситаси сифатида, балки суратга тушиш, интернет хизматидан фойдаланиш, қўйингки, жуда кўп мақсадларда баҳраманд бўламиз.

Бугун ёшлар орасида замонавийликнинг бир кўриниши - "Сельфи" деб аталаётган удум оммалашиб бормоқда. "Сельфи", яъни ўзини ўзи суратга олиш деганидир. Тенгдошларимнинг, айниқса, қизларнинг ўзини ўзи суратга олиб, турли кўринишдаги суратларини интернет тармоқларига жойлашларини асло оқлаб бўлмайди.

Менинг назаримда биз ўзбек ёшлари технология ютуқларидан ўринли ва ўз ўрнида фойдаланишни билишимиз, тарихимизни, ўзлигимизни асло унутмаслигимиз лозим. Айрим интернет тармоқларида ўзбек қизларининг ўзини кўз-кўз қилиб, турли ҳолатларда тушган суратларига дуч келамиз. Ахир бу миллатимиз шаънига доғ туширадиган, ўзбекона тарбия мезонларига умуман тўғри келмайдиган кўриниш эмасми? Бу йўлни танлаган қиз эртага жамиятда қандай қилиб ўз ўрнини топа олади, она сифатида қандай фарзандларни тарбиялаши мумкин? Очиғи, бундай ҳолатни мен ҳаёсизликнинг бир кўриниши деб атаган бўлардим. "Замонавийликка" интилаётган тенгдошларимиз масаланинг ана шу жиҳатларини ҳам ёдидан чиқармасликлари керак.

Тўғри, биз учун аянчли кўринган бу нарсалар кимлар учундир, табиий, одатий ҳол бўлиши мумкин. Лекин арзимасдек туйилган бу каби ҳолатлардан кўз юмаверсак, вақтлар ўтиб, улар миллий қадриятларимизга, халқимизнинг ўзига хос тарбия мезонларига жиддий хавф солиши мумкин.

Азиз тенгдошлар! Унутмайлик, биз ёшлар юртимиз эртаси, унинг порлоқ келажаги давомчиларимиз. Шундай экан, биз юртимизга, буюк ишлари билан дунёни лол қолдирган аждодларимизга муносиб авлод бўлайлик. Ўзбекона тарбияга зид, "Оммавий маданият" кўринишидаги иллатлар таъсирига тушиб қолишдан сақланайлик. Мобил телефон, интернет воситаларидан ўз ўрнида ва оқилона фойдалана билайлик.

Зуҳра АЛИЖОНОВА,

Андижон педагогика коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди