Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 23.06.2016

"СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ -САЛОМАТЛИГИМИЗ ГАРОВИ"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" лойиҳаси доирасида чоп этилди.

КАМҚОНЛИК ХАСТАЛИКЛАР БОШИ

Камқонлик асосан киши танасида темир моддасининг етишмаслигидан келиб чиқадиган хасталик ҳисобланади. Масалан, ҳар бир соғлом танада бор-йўғи 3-4 грамм темир моддаси мавжуд бўлади. Лекин у оз бўлишига қарамай, организмда муҳим вазифани бажаради.

Яъни, у қизил қон таначалари таркибига кириб, тўқималарга кислород етказиб беришдек улкан вазифани бажаради. Танадаги темир моддасининг қариийб 67 фоизи қизил қон таначалари (эритроцитлар) таркибида, 27 фоизи махсус бирикмалар (ферритин, гемосидерин) таркибида жамғарма сифатида, 5,9 фоизи эса организмдаги турли ҳужайралар таркибида, шунингдек, мускул тўқималари ва энзимлар таркибида ва ниҳоят озгина миқдорда (0,1 фоизи) қон плазмаси таркибида мавжуд бўлади.

Темир моддаси гўштли маҳсулотлар таркибида кўп бўлиб, улардан яхши сўрилади. Сабзавот, мева ва ўсимликлар таркибида эса бу модда камроқдир.

Балоғатга етган қизларда ва аёлларда ҳайз кўриш, ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида кунига 1,5 ва ҳатто 2,5 мг. гача темир моддаси йўқолиши мумкин. Баъзан истеъмол қилинаётган озиқ-овқат таркибида темир моддаси кам бўлади ёки у ичак касалликлари туфайли организмга кам сўрилади. Шунингдек, ўсмир ёшларнинг тез ўсиши, аёлларда кетма-кет ҳомиладорлик, организмдан турли сабаблар билан қон кетиши туфайли ҳам танада темир моддасининг миқдори кескин камайиб кетади.

Темир моддаси етишмаслиги туфайли келиб чиқадиган камқонлик натижасида организмдаги барча органлар функцияси бузилади. Бу айниқса, ҳомиладор аёлда ҳомила ривожланишига салбий таъсир кўрсатади, туғруқ оғир кечади. Бундай ҳолатда оналар ва болаларнинг тез-тез касалликка чалиниши кузатилади.

Камқонлик одамнинг меҳнат қобилиятини пасайтиради, шунингдек, бош оғриғи, юракнинг тез уриши ҳолатларини келтириб чиқаради. Киши тез чарчайди, кайфияти тез ўзгаради, арзимаган нарсалардан ранжийди ёки жаҳли чиқади. Темир етишмаслигидан беморда ҳимоя кучи пасаяди, танада сурункали касалликларнинг қўзғалиши, турли юқумли хасталикларга чалиниш эҳтимоли ортади.

Камқонлик касаллиги ҳатто инсоннинг ташқи қиёфасига ҳам таъсир қилади: сочлар тўкилади, тери қуруқлашади, оёқ товонлари ёрилади, тирноқлар юпқалашиб синади, тишлар мўртлашади...

Бугунги кунда камқонликнинг олдини олиш бўйича соғлиқни сақлаш мутасаддилари томонидан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан вилоят, туман ва шаҳарларда камқонликнинг олдини олиш ва уни даволаш марказлари ташкил этилган.

Саломатлик, аввало, ўз қўлимизда. Камқонлик касаллигига эътиборсиз бўлмайлик. Истеъмол қилаётган кундалик таомларимизда гўшт маҳсулотлари билан бирга, нўхат, қуритилган ўрик, олхўри, кишмиш, гуруч, буғдой ва дуккакли ўсимлик маҳсулотлари миқдори доимий бўлишини таъминласак, камқонликнинг олдини олган бўламиз.

Дилором НОРМАТОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди