Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 23.06.2016

Мутахассис минбари

ЎЗ САЛОМАТЛИГИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК

Бугунги кунда аёлларимизда кўп учраётган касалликлардан бири трофобластик ўсма касалликларидир. Бу хасталик йўлдош элементларидан ривожланувчи ёмон сифатли ўсма бўлиб, ҳозирги даврда аксарият репродуктив ёшдаги аёлларда кузатилмоқда.

Ушбу хасталик руҳий зўриқиш, бир умрлик бепуштлик, ногиронликни юзага келтириши, шунингдек, ички аъзоларга асорат бериши билан кўп ҳолларда ўлимга сабаб бўлмоқда. Касалликнинг айнан репродуктив ёшдаги аёлларда ривожланиши туфайли оила мустаҳкамлиги, жамият ривожи ва иқтисодиётига зарар етказади.

Статистик маълумотларга кўра, трофобластик касалликлар билан оғриганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Авваллари бу хасталик билан касалланиш 20 ёшгача кузатилган бўлса, бугунги кунга келиб 40 ёшдан ўтган аёлларда ҳам кўп учрамоқда. Бундай ўсма касалликларининг 80 фоизини оддий елбўғоз, 15 фоизини инвазив елбўғоз, 5 фоизини хорионкарцинома ташкил қилади. Хорионкарцинома аниқланган аёллар анамнезида 50 фоиз елбўғоз, 25 фоиз аборт, 20 фоиз туғруқ, 5 фоиз бачадондан ташқари ҳомиладорликни ташкил этиши аниқланган.

Трофобластик касалликларнинг маълум бир ҳудудларда нисбатан кўпроқ учрашининг эндоген омиллари сифатида генетик тизим, эндокрин тизим, иммун ҳолати кўрсатилса, экзоген омиллари муҳит, ижтимоий-этник яшаш шароити, маданий омиллар, иқтисодий ҳолат ва турмуш тарзи муҳим роль ўйнашлиги таъкидланади.

Кейинги йилларда трофобластик ўсма касалликларнинг учраш даражаси ортиб боришига минтақа иқлим шароити, этник хусусиятлар (эрта турмуш қуриш, туғруқ сони ва оралиғининг яқинлиги, катта ёшда ҳам ҳомиладорлик), қалқонсимон без касалликлари сабаб бўлмоқда.

Афсуски, ушбу хасталикка чалинган айрим беморлар ўз вақтида мутахассис шифокорга учрамасда табиблардан нажот излайдилар. Аммо бу орқали улар хасталикларини оғир даражага, яъни хориокарциномага олиб келадилар. Бунда уни даволаш бир мунча қийинлашада ва маълум вақтни талаб этади. Хасталикнинг оғир даражасида беморларнинг умумий аҳволи ҳисобга олиниб, гепатопротекторлар, дезинтоксикацион, симптоматик муолажалар фонида иммунотерапия амалга оширилади.

Иммунотерапия фонида ўтказилган полихимиотерапиядан сўнг жигар ва буйрак синов тестларида жиддий ўзгаришлар кузатилмади. Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, трофобластик касалликлар билан моно-ваполихимиотерапия қабул қилишда иммунотерапия жигар ва буйракларда кузатилиши мумкин бўлган асорталарни камайтиради. Булардан маълум бўладики, ушбу хасталикнинг асосий даволаш усуллари фақат махсус ўсма каслликларига қарши курашиш шифохоналарида амалга оширилади.

Трофобластик касалликларнинг асосий хусусияти - ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлиб, нормал туғруқ ёки елбўғоз билан тугаши мумкин. Трофобластик ўсма касалликлари асосан репродуктив ёшдаги, ёши катта аёлларда учрайди. Сўнгги маълумотларга кўра, юртимизда елбўғоз билан касалланиш ёши кўпроқ 31-40 ёшни ташкил этмоқда. Олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқотларга кўра, иккинчи (А) қон гуруҳида бўлган аёл биринчи (О) гуруҳли эркак билан турмуш қуриши туфайли трофобластик ўсма касаллигига чалинишнинг ортиши кузатилмоқда.

Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда вилоятда трофобластик касалликларнинг ўзига хос хусусиятлари ва даволаш натижаларини таҳлил қилиш борасида мониторинг ишлари йўлга қўйилган. Унга кўра, кейинги 10 йилликда елбўғоз ва хорионкарциноманинг нисбатан кўпроқ учраши кузатилди. Лекин ушбу касалликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, тиббий кўрик ва профилактик ишларнинг яхши йўлга қўйилганлиги, аҳоли ва шифокорларда онкологик эҳтиёткорликнинг кучайиши натижасида ушбу хасталик бўйича кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгармоқда.

Ёмон сифатли ўсмаларга қарши кураш муаммоси бугунги кунда фақат тиббиётда эмас, балки жамият олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис, фуқароларимиз ушбу хасталикни келтириб чиқарувчи омилларни яхши билиб олишлари, соғлом турмуш тарзи тамойилларига қатъий амал қилишлари, белгиланган муддатларда, айниқса, аёлларимиз тиббий кўрикдан ўтиб туришлари муҳимдир.

Демак, ўсма касалликларга чалинмаслик кўпроқ ўзимизга, ўзимизнинг тиббий саводхонлигимиз ва соғлом турмуш тарзига амал қилишимизга боғлиқ экан, бу борада мутахассис-шифокорларнинг тавсия ва маслаҳатларига ҳамиша амал қилайлик.

Қаҳрамонжон ЖЎРАБОЕВ,

Юлдузхон ТОШМАТОВА,вилоят онкология диспансери врачлари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди