Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№29, 14.07.2016

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

"КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК?"

шиори остидаги тарғибот тадбирлари вилоятимизда юқори кўтаринкилик билан ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Андижон вилояти ҳокимлиги ва қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирлар доирасида маданият ва санъат намоёндалари, маънавият тарғиботчиларидан тузилган тарғибот гуруҳлари томонидан маҳаллалар, таълим муассасалари ҳамда меҳнат жамоаларида аҳоли, ёшлар вакиллари иштирокида мулоқот ва учрашувлар, адабий, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Беш кун давом этадиган тадбирлар олдидан вилоят ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида тадбирнинг мақсад ва вазифаси ҳақида кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, Истиқлолимизнинг 25 йиллик тўйини муносиб кутиб олиш, аҳоли, айниқса, ёшларга кўтаринки кайфият улашиш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, уларнинг қалбида шукроналик, фахр-ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини оширишда мазкур тарғибот тадбирларининг ўрни ва роли муҳим эканлиги таъкидланди.

- Тарғибот тадбирлари ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган, - дейди вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов. - Энг муҳими, тадбир доирасидаги мулоқот ва учрашувлар вилоятнинг чекка-чекка ҳудудларида ўтказилиши уларнинг таъсирчанлиги ва мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Республикамизнинг таниқли шоир, ёзувчи ва олимлари, маънавият тарғиботчилари, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, "Ниҳол" мукофоти совриндорларидан иборат тарғибот гуруҳлари аъзолари иштирокидаги тадбирлар Асака, Балиқчи ҳамда Бўз туманларидаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида йиғилганларга мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллий армиямизнинг салоҳияти акс эттирилган, шунингдек, айни кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик гуруҳлар томонидан содир этилаётган хунрезликлар, уларнинг ғаразли мақсадларини очиб берувчи видеофильм намойиш этилди.

- Қисқа, лекин катта мазмун-моҳиятга эга ушбу фильм орқали истиқлол неъматининг улуғлиги, юртимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишимиз кераклигини янада чуқурроқ англадим, - дейди Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мадинабону Аслиддинова. - Айниқса, биз ёшларга кенг имкониятлар яратиб бераётган мана шундай тинч, озод ва обод юрт фарзанди эканлигимдан қалбим чексиз фахрга тўлади, шу юртга муносиб фарзанд бўлишга интиламан.

Асака педагогика, автомобилсозлик, хизмат кўрсатиш, ижтимоий педагогика, озиқ-овқат саноати коллежлари ҳамда тумандаги қатор умумтаълим мактабларида театр, кино актёрлари, санъаткорлар иштирокида миллий қадриятларимиз, бой маданий меросимиз, уларнинг фуқароларимиз ҳаётидаги ўрни, ёшларимизнинг ўз ота-онаси, Ватани олдидаги бурчлари, ўқиб, билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, турли диний ақидапарастлик ғоялари ҳамда "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишнинг аянчли оқибатлари ҳақида суҳбатлар ёшларни янада фаол бўлишга, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга ундади.

- Бугунги кун ёшларига ҳар қанча ҳавас қилсак арзийди, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Нодира Маҳмудова. - Учрашув ва суҳбатлар жараёнида уларнинг дадиллиги, фаол ва билимдонлиги, айниқса, рус, инглиз тилларида бемалол мулоқот қила олишлари мени лол қолдирди. Мана шундай шижоатли ёшлари бор юртимизнинг келажаги буюк эканлигига асло шубҳа йўқ.

Саида Зуннунова, Муҳаммад Али, Тўлан Низом, Хумоюн Акбаров сингари кўплаб таниқли ижодкорларни тарбиялаган Бўз туманида бўлиб ўтган тадбирлар ҳақиқий маънавият, адабиёт, шеърият байрамига айланиб кетди.

- Юксак маънавият инсонни фақат эзгуликка бошлайди, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Камчибек Кенжа. - Шу маънода муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг адабиётга, китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва муҳаббатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳар қанча таҳсинга муносибдир. Чунки маънавияти юксак, китобга, ижодга ошно бўлган ёшларимиз ҳеч қачон турли иллатлар, ёт ғоялар таъсирига берилмайди.

Тарғибот тадбирлари доирасида Асака тумани марказий маданият ва истироҳат боғи, Балиқчи туманидаги "Учбулоқ" зиёратгоҳи ҳамда Бўз туманидаги 15- сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган якуний тадбирларда ўзбек эстрадасининг юлдузлари, таниқли санъаткорлар ижросидаги Ватан, истиқлол, ёшлик ва муҳаббатни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ёшларнинг қалбига олам-олам қувонч бағишлади.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтадиган бу каби тарғибот тадбирлари барча андижонликлар, айниқса, ёшларнинг кайфиятини, руҳиятини кўтаришга, уларнинг қалбидаги эртанги кунга умид, шижоат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, миллий ғурур ва ифтихор, ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди