Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№29, 14.07.2016

Қилмиш-қидирмиш

ЧЕГАРАНИ БУЗИШ - ЖИНОЯТ

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат чегараси тўғрисида"ги қонуннинг 12- моддасида "Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш белгиланган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади" деб қатъий белгилаб қўйилган.

Шундай бўлса-да, айрим кишилар томонидан ана шу тартиб бузилаётганлиги бизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди. Айниқса, бундай ҳолатлар аёллар томонидан содир этилаётганлигини асло оқлаб бўлмайди.

Аёл - оила зийнати, миллатнинг ор-номуси ва юзидир. Улар ҳамиша ардоққа, ҳурматга муносиб. Бироқ орамиздаги баъзи бир аёллар билиб туриб, қонунга зид ҳаракатлари билан жиноятчига айланиб қолаётганлиги кўнгилларни хира қилади.

Андижон туманидаги Гулобод шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳадича Абдулазизова ҳам чегара тартибларини бузган аёллардан биридир. Бу аёл Қирғизистон Республикаси, Жалолобод вилояти, Ноокент туманида яшовчи ўғли А. Абдулазизовни кўриб келиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат чегараси тўғрисида"ги қонунида белгилаб қўйилган қоидани бузиб, Пахтаобод тумани, Пахтакор қишлоғи, Кўктўнлик маҳалласи ҳудудидаги айланма йўли орқали Қирғизистон Республикаси ҳудудига ноқонуний тарзда ўтиб, қайтаётган вақтида чегарачилар томонидан қўлга олинган.

Яна бир худди шундай ҳолат асли Пахтаобод тумани, Уйғур қишлоғининг Соҳил маҳалласида рўйхатда туриб, Қирғизистон Республикаси, Жалалобод вилояти, Ноокент туманида яшовчи Умида Раҳимова билан ҳам содир бўлган. У ҳам Ўзбекистон Республикасининг "Давлат чегараси тўғрисидаги қонун"ининг юқорида кўрсатилган тартибини бузган ҳолда фуқаролик паспортини алмаштириш мақсадида Қирғизистон Республикасидан Пахтаобод тумани, Маданият қишлоғи ҳудудидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига ўтишга уринган.

Юқоридаги ҳолатларни содир этган фуқаролар суд қарори билан айбдор деб топилиб, мамлакатимиз қонунларидаги инсонпарварлик тамойилига асосан жазолари енгиллаштирилиб, уларга нисбатан турли миқдорда жарима тўлаш жазоси қўлланилган.

Инсон турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолишига айрим ҳолларда ўзи сабабчи бўлиб қолади. Ўйламасдан, мулоҳазасизлик билан қилинган иш кишини чоҳга етаклаши аниқ. Шундай экан, қилаётган ҳар бир хатти-ҳаракатларимизни торозига солиб, тўғри йўл танлашдан адашмайлик. Билиб-билмасдан қилган хатоларимиз умримизга қора доғ бўлиб қолмасин.

Садоқат ОРИФ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди