Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№31, 28.07.2016

Жиноят ва жазо

ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисидаги қонуннинг 12- моддасида "Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш белгиланган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади" деб қатъий белгилаб қўйилган. Шундай бўлса-да, айрим кишилар томонидан ана шу тартиб бузилаётганлиги бизни хушёр ва огоҳ бўлишга ундайди. Айниқса, бундай ҳолатлар аёллар томонидан содир этилаётганлиги ачинарлидир.

Олтинкўл туманидаги Катта Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида рўйхатда туришлиги қайд этилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бибифотима Қамбаралиева ҳам чегара тартибларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилган аёллардан биридир.

Б. Қамбаралиева юқоридаги манзилда қайд этилган бўлса-да, асли Жалалобод вилояти Бозорқўрғон тумани, Дукур қишлоғига турмушга чиққан, Қирғизистон Республикаси фуқаролигини олмаган. У Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида биометрик паспорт олиш ҳамда опасидан хабар олиб кетиш мақсадида белгиланган чегара постидан эмас, Дукур қишлоғи ҳудудидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига киришга уринган. Аммо чегарачиларимиз томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган пайтда қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223- моддаси 1- банди билан айбдор деб топилган Б.Қамбаралиеванинг устидан ўтказилган суд иши айбланувчига жазо тайинлашда унинг аёллигини, оилавий шароитини, яшаш жойида ижобий тавсифланганлини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини ҳисобга олиб, шунингдек, мамлакатимиз қонунларидаги инсонпарварлик тамойилларига асосан унга юртимизда белгиланган энг кам иш ҳақининг 15 баробари миқдорида жарима тўлаш жазоси тайинланди.

Азиз опа-сингиллар! Аёл деган улуғ номга доғ туширманг. Қонунни бузишдан аввал, бундай хатти-ҳаракат учун жазо муқаррар, қонун барча учун баробар эканлигини асло унутманг!

Садоқат ОРИФ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди