Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№35, 25.08.2016

2016 йил - соғлом она ва бола йили

ФУҚАРОЛАРГА ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК НАМУНАСИ

Вилоятимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида маданий-маънавий тадбирлар ўтказилди.

Ана шу тадбирларда маҳаллалар, меҳнат жамоаларида, шунингдек, "Мурувват" ва "Саховат" уйларида яшаётган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, касаба уюшмалари фаоллари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ёшлар иштирокида Андижон, Избоскан, Пахтаобод, Асака, Балиқчи, Булоқбоши ва Қўрғонтепа туманларида бўлиб ўтган ана шундай тадбирларда сўз олган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Т. Норбоева ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, айниқса, ёлғиз кексалар, мехнат фахрийлари ва ногиронларни ҳамда хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш халқимизга хос эзгу амаллар эканлигини таъкидладилар.

Истиқлол байрами муносабати билан, қолаверса, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирларда 300 нафардан зиёд хотин-қизга маиший техника жиҳозлари ҳамда саломатликларини тиклаш учун республикамиздаги турли сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ижтимоий акция доирасида Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари тизимида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди. "Касаба уюшмалари - талабаларга" акцияси доирасида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таҳсил олаётган 30 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчи ва талабаларга Касаба уюшмалари Федерациясининг стипендияси, эсдалик совғалари топширилди.

Ҳамидулло МАТИСАЕВ,

Андижон вилояти касаба уюшмалари

ташкилотлари

бирлашмаси бўлими мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди