Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№37, 08.09.2016

ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИНИ САҚЛАШ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси нафақат Фарғона водийси, балки мамлакатимиздаги ўз ўрни ва нуфузига эга тиббий даволаш муассасаларидан бири ҳисобланади.

Айни кунда 665 ўринли ихтисослашган даволаш муассасамиз Фарғона водийси аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатади. Муассасамизда 1678 нафар киши меҳнат қилади. Улардан 225 нафарини шифокорлар, 693 нафарини ўрта тиббиёт ходимлари ташкил этади.

Йигирма иккита бўлим фаолият кўрсатаётган клиникамизда аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун 427 та, шошилинч тиббий ёрдам учун 106 та ўрин-жой ажратилган. Шунингдек, 400 ўринга беморларни қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2003 йил 27 февралдаги 90- сонли буйруғи асосида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролари имтиёзли йўлланма (ордер) асосида бепул даволанишлари йўлга қўйилган. Яъни, фуқароларга туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари томонидан ордер берилади ва уларга тасдиқланган даволаш стандартлари асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Жамоамиз томонидан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар, аҳолининг соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган дастурлар, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган ишлар изчил олиб борилмоқда.

Даволаш ишлари самарадорлигини ошириш, илғор тажрибалар ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, беморларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мустақиллик байрами арафасида "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими муассасаларнинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида умумий қиймати 4 миллиард 195 миллион сўм миқдоридаги замонавий тиббий жиҳозлар берилганлиги ана шу йўналишдаги ишларга ёрқин бир мисолдир.

Клиникамизнинг замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланиши касалликларни эрта аниқлаш, аниқ ташҳис қўйиш, шу ернинг ўзида турли мураккаб операциялар ўтказиш имконини беради. Жумладан, бугунги кунга келиб, турли бўлимларида юрак туғма нуқсонларининг барча турлари, умурт-қа поғонасига имплантантлар қўйиш, ўт тошларини олиш, аёллардаги бачадон миомаларини бартараф этиш, бачадон найларининг тўсилиши оқибатида келиб чиқадиган бепуштликни бартараф этиш бўйича жарроҳлик операциялари ўтказилаётган-лигини эътироф этиш лозим.

Шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш масаласи ҳам фаолиятимизнинг муҳим йўналишларидан биридир. Бир гуруҳ шифокорларимиз Германия, Франция, Туркия давлатларида бўлишиб, ўз малакаларини ошириб қайтдилар. Жумладан, бош шифокор ўринбосари Шуҳратбек Қурбонов Франция ва Туркия давлатларида бўлиб, гинекологик хасталикларни самарали даволаш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиб қайтди. Бундан ташқари, кўплаб шифокорларимиз республикамизнинг турли илмий, илмий-тадқиқот марказларида ўз малакаларини оширдилар.

Кордиохирургия бўлими шифокори, доцент Абдуносир Турғунов, нейрохирургия бўлими мудири Шуҳрат Фозилов, профессор Қобилжон Худойбердиев сингари фидойи ҳамкасбларимизнинг фаолияти барчага намуна бўлмоқда.

Жамоамиз аъзоларидан оториноларинология бўлими мудири Муҳаммадқодир Қўчқоров, гемотология бўлими шифокори Орифжон Нуритдинов, проктология бўлими мудири Сотволди Қодиров, функционал диагностика бўлими мудири Раънохон Ҳамидовалар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўкрак нишони ва фахрий ёрлиғи билан тақдирланганлиги барчамизни қувонтиради.

Даволаш ва ёрдамчи бўлимларимизда маънавият ва маърифат хоналари ташкил этилган бўлиб, тарғибот воситалари, илмий-услубий бадиий адабиётлар, даврий нашрлар билан таъминланган. Шифокор, ишчи ва хизматчиларимизнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган, шунингдек, тиббий деантология қоидалари, одоб-аҳлоқ, кийиниш маданияти мавзуларида давра суҳбатлари, тарбиявий, маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади. Бундан ташқари, шифокорларимиз томонидан Андижон шаҳридаги қатор маҳаллалар, таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларимиз, айниқса, ёшларнинг тиббий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилиши ҳам анъанага айланган.

Мухтасар айтганда, клиникамиз жамоаси томонидан аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва савиясини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Истиқлолимизнинг 25 йиллик байрами билан муборакбод этаман.

Баҳодир РАҲМОНОВ,

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди