Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№38, 15.09.2016

Таълим сифатини ошириш-бош мақсадимиз

Андижон қишлоқ ҳўжалик институти қошидаги 1- сонли Куйганёр академик лицейида ҳам янги ўқув йили Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган "Хотира дарси" билан бошланди.

Вилоятимиздаги нуфузли таълим масканларидан бири бўлган Куйганёр академик лицейида айни кунда тўртта - аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда хорижий тиллар филологияси йўналишлари бўйича 150 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олади.

Лицейда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. 26 та махсус фан кабинетлари, 15 минг нусхадаги китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, 200 ўринли ётоқхона, ошхона, спорт зали, теннис майдони, 300 ўринли йиғилиш зали ўқувчилар ихтиёрида.

Жорий йилда лицейимизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, Андижон шаҳридаги "Транспорт қурувчи-Анд" қурилиш фирмаси томонидан 800 миллион сўмдан зиёд миқдордаги бюджет маблағлари сарфланиб, алоҳида иситиш қозонхонаси қурилди, бино мукаммал таъмирдан чиқарилди. Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан лицейга янги жиҳозлар, хусусан, 20 миллион сўм миқдордаги спорт инвентар ва жиҳозлари ажратилди.

Жамоамизда ўз ишини яхши биладиган, тажрибали мутахассислар меҳнат қилади. Уларнинг 22 нафари олий маълумотли педагоглардир. Ўқитувчиларимизнинг аксарияти ўқитиш жараёнига ижодий ёндашади, дарсларни илғор педагогик технологиялар, интерфаол усуллар асосида ўтишга алоҳида эътибор қаратадилар. Шу боис ҳам ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишлари, фанларни ўзлаштириш даражаси юқори. Пухта таълим бериш, ўқувчиларимиз фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Ўтган ўқув йилида қатор ўқувчиларимиз турли тадбир ва фестивалларда фаол иштирок этди, фан олимпиадасининг туман ва вилоят босқичларида муваффақиятли қатнашдилар. Жумладан, хорижий филология йўналиши ўқувчилари Бекзод Усмонов информатика фанидан, Моҳинур Мадаминова эса инглиз тили фанидан фан олимпиадасининг вилоят босқичида 1- ўринга сазовор бўлдилар.

Бу каби ютуқларга эришишда Дилдора Турғунова, Муносибхон Умарова, Муҳаррамхон Саримсоқова, Дилфуза Бўронова, Ўринбой Эргашев, Гулбаҳор Отажонова, Зумрад Эргашева, Арофат Тожибоева сингари фаол ва фидоий ўқитувчиларимизнинг алоҳида хизматлари бор.

Бундан ташқари, лицейимизда турли тадбирлар, беллашувлар ва спорт мусобақалари тез-тез ўтказилиб турилади. Сентябрь ойида гуруҳлараро "Энг кўп баҳоланган гуруҳ" тадбири ўтказилмоқда. Бундан мақсад, ўқувчиларни фанларни пухта ўзлаштиришини, дарсга қизиқишини ошириш ҳамда машғулотларда узулуксиз қатнашишини таъминлашга эришишдир. Жорий ўқув йилининг дастлабки ҳафтасида мазкур йўналишда 91- гуруҳ ўқувчилари олдинда бормоқда. "Энг кўп бадиий китоб ўқиш" беллашувида эса 89- гуруҳ ўқувчилари фаоллик кўрсатишмоқда.

Лицейимизда турли фан ва спорт тўгараклари мунтазам фаолият юритади.

Ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ўқувчиларнинг маънавияти, фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу каби тадбирларда "тенгдош-тенгдошга" тамойили асосида фаол ўқувчиларимиз тенгдошларига белгиланган мавзулар доирасида маърузалар билан иштирок этадилар. Ўқувчиларимиздан Ойдиной Сотволдиева, Омаджон Нўъманов, Бекзод Усмонов, Ирода Бобожонова, Хонзодабегим Раҳимовалар ана шундай, балки лицейда ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишади.

Куни кеча мамлакатимизнинг биринчи Президенти И. А. Каримов хотирасига бағишланиб, "Доим қалбимиздасиз" мавзусида адабий кеча ўтказилди, унда ўқувчиларимиз Президентимизга атаб ёзган шеърлари, монологлари билан иштирок этдилар.

Умумий майдони қарийб 40 минг квадрат метрни ташкил этадиган лице-йимиз ҳудудини ободонлаштириш, тоза ва озодалигини таъминлаш ҳам алоҳида эътиборимизда туради. Ҳар бир гуруҳ ўзларига ажратилган ҳудудларга гуллар экади, парваришлайди. Умуман, лице-йимизнинг озодалигини таъминлаш ишида ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи фаол иштирок этади.

Жорий ўқув йилда ўқувчиларга пухта билим бериш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш жамоамизнинг бош мақсади бўлиб қолади. Ёш авлодни билимли, ҳар томонлама етук, Ватанимиз равнақига хизмат қиладиган комил инсонлар қилиб тарбиялаш борасида бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Тўлганой САИДНАЗАРОВА,

Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги Куйганёр академик лицейи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди