Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№36, 01.09.2016

СОҒЛОМ БОЛА - ЮРТ БОЙЛИГИ

Жорий йилнинг "Соғлом она ва бола йили" деб аталиши биз шифокорларга ҳар қачонгидан ҳам катта масъулият юклайди. Йил номланишининг ўзиёқ мамлакатимизда оналар ва ёш авлод саломатлигига алоҳида эътибор қаратилишини белгилайди.

Ўткирбек Имомов раҳбарлик қилаётган Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли марказий поликлиника ва 27 та қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритаётган жами 1971 нафар тиббиёт ходимининг 1586 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Бугунги кунда ушбу тиббиёт муассасалари томонидан аёллар, хусусан, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимизда истиқомат қилаётган 43556 нафар фертиль ёшидаги аёллар, 11217 нафар ўсмирлар, 45126 нафар болалар доимий назоратимизда. Улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштиришга жалб қилинди. Бу борада Гар-гар, Ибн Сино, Полвонтош, Шукурмерган қишлоқ врачлик пунктларида амалга оширилаётган ишларни намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, жорий йилда ўтказилган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!" деб номланган тиббий кўрикларда тумандаги 326 нафар 2- жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, якка-ёлғизлар, ногиронлар ва ижтимоий касалликлари бор беморлар республиканинг етук мутахассислари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва зарур тавсиялар берилди. Айни кунга қадар қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида тумандаги таъмирга муҳтож 4 та - Бобохуросон, Давкар, Қовунчи ва Кўтарма қишлоқ врачлик пунктларини таъмирлаш учун 105 млн. сўм бюджет ҳамда 41 млн. сўм ҳомийлик маблағлари сарфланиб, улар тўла таъмирдан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 декабрдаги "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг биринчи ярмида ўзига бириктирилган оилаларни патронаж хизматининг барча йўналишлари билан тўлиқ қамраб олган, ўз ҳудудида аҳолининг касалланиш даражасини камайтиришга, айниқса, болалар ва оналар ўлимига барҳам беришга эришган, фаолиятида ижобий натижаларни қўлга киритиб, намунали иш олиб бораётган 64 нафар патронаж ҳамшираси моддий рағбатлантирилди.

Тиббиёт бирлашмасига 2015-2016 йиллар давомида "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида 30 дан ортиқ 150 миллион сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилди. Буларнинг барчаси туманимиз аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар ва болалар соғлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Барнохон РАҲИМОВА,

Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмасининг қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти бўйича координатори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди