Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№36, 01.09.2016

ТАДБИРКОР АЁЛЛАРИМИЗ КЎПАЙСИН

2010 йилдан буён "Ҳунарманд" уюшмасининг туман бўлимига раҳбарлик қилиб келаман. Уюшмамизнинг 153 нафар аъзоси ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида фаолият юрутмоқда. Айниқса, тиришқоқ ва изланувчан ҳунарманд қиз-аёлларимиз фаолияти нафақат туманда, балки вилоят ва республикада ҳам эътироф этилаётгани қувончлидир. Айни кунда уюшма қошида компьютер хизмати ташкил қилиб, 5 нафар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга эришдик. Бундан ташқари, компьютер ўрганувчилар учун ўқув маркази фаолиятини ҳам йўлга қўйдик.

Уюшмамиз аъзолари эришаётган ютуқлардан қувонмаслик мумкин эмас. Иқболой Исроилова қўли гул чеварлардан. Аёллар ва эркаклар либосларини тикиб, ички бозорда аллақачон ўз харидорларига эга бўлди. 2014 йилда фаолиятини кенгайтириб, туман марказида "Иқболой жилоси" тикув цехи очиб, 10 та янги иш ўрни яратди. Яна бир тикувчи Ҳилола Рустамованинг "Ҳилола" тикув цехи фаолияти ҳам анча самарали. Уюшма аъзоларидан Мавжуда Ваҳобова тумандаги Қорабоғиш маҳалла фуқаролар йиғинида тикувчилик цехи ташкил қилиб, коллеж битирувчиларидан 6 нафарини иш билан таъминлади. Ҳозирда бу цехда аёллар ва эркаклар мавсумий либослари, мактаб формалари тикилиб, аҳолига тақдим қилинмоқда. Шунингдек, Марҳамат агросаноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Матлуба Муҳаммаджонова миллий ҳунармандчилик йўналишида фаолият олиб бориб, тўн, чопон, кўрпа-тўшак тикиб эътиборга тушди. У "Ташаббус-2016" кўрик-танловининг вилоят босқичида "Энг яхши ҳунарманд" номинацияси ғолиби бўлганлиги уюшмамиз ютуғи, десам муболаға бўлмайди. Шу ўринда сунъий гулдаста, бисерлардан сунъий дарахтлар, турли гул ва манзаралар ясаб, тумандаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига тақдим этиб, ҳунармандчиликда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган ёшлардан Мавжуда Бурхонованинг ишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Аёл жамият ҳаётининг ҳар соҳасида фаол бўлиши керак. Бунинг учун хотин-қизларимиз иқтидорларини, қизиқишларини юзага чиқариш, қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Шундагина орамизда илғор, тадбиркор аёлларимиз сафи янада кўпаяди.

Намунахон ҚУРБОНОВА,

"Ҳунарманд" уюшмаси туман бўлими раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди