Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№37, 08.09.2016

ЭЛ СОҒЛИГИ - ЮРТ БОЙЛИГИ

Саломатлик - энг катта бойлик. Инсон соғ бўлсагина, теран фикрлайди, жамият ривожида, жамоат ишларида фаол иштирок этади. Истиқлол йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тоҳиржон Зокиров раҳбарлик қилаётган Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 9 та поликлиника ва 4 та шифохонада бугунги кунда аёллар, хусусан, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунда тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритаётган жами 1971 нафар тиббиёт ходимининг 1586 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.

Тўрт юз минг нафардан зиёд шаҳримиз аҳолисининг юз минг нафардан кўпроғини фертиль ёшидаги аёллар ташкил этади. Уларнинг саломатликлари мунтазам назоратимизда. Бирлашма тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида 61681 нафар туғиш ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, экстрагенитал касалликлар аниқланган беморлар соғломлаштиришга жалб қилинди. Шунингдек, 59 нафар туғиш ёшидаги аёлларга республика ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасаларига даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида айни кунга қадар аҳоли ўртасида турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини оммалаштириш бўйича семинарлар, учрашувлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар орқали кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Қатор тиббиёт муассасларимиз "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида 2015-2016 йилларда зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди. 1-, 7- оилавий поликлиникаларда зарарсизлантириш бўлими ишга туширилди. Бу эса аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш имконини берди. Шу ўринда 1- оилавий поликлиникада давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича намунали ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Жорий йил 1 мартдан 1 апрелга қадар ўтказилган "Патронаж ойлиги" доирасида 1- Оилавий поликлиникада ўтказилган вилоят семинари тиббиёт ходимларининг патронаж хизмати борасидаги билим ва малакасини янада бойитди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида "Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари", "Эрта турмушга чиқишнинг асоратлари" мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жаҳон бозор, марказий деҳқон бозорлари радиоузеллари орқали репродуктив саломатлик марказлари ходимлари томонидан 60 дан ортиқ эшиттиришлар ташкил этилди.

Мухтасар қилиб айтганда, шаҳримиз аҳолиси саломатлигини сақлаш йўлида хизмат қилаётган тиббиёт муассасалари фаолияти янада кенгайди. Бу эса инсон саломатлиги ҳар недан азиз эканлигига далолатдир.

Раънохон ТУРДИБОЕВА,

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди