Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№37, 08.09.2016

ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗ ҲАР ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Бугунги кунда клиникамизда меҳнат қилаётганларнинг 1245 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан уларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иш ва оилавий шароитларини яхшилаш, жамиятимиз ҳаётидаги фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш борасида қатор ибратли ишлар олиб борилмоқда.

Бошланғич ташкилотимизнинг 7 нафар аъзоси, бўлимлардаги 36 нафар бошқарувчилари саъй-ҳаракати билан, энг аввало, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 1300 нафарга яқин опа-сингилларимиз чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув жараёнида турли хасталиклар аниқланганлар соғломлаштиришга жалб этилди. Ходималаримизнинг 267 нафари стационар тарзда даволанган бўлса, 69 нафари турли сиҳатгоҳларда ўз саломатликларини тикладилар.

Жамоамизда байрам ва саналарга бағишланиб турли маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, касбий маҳоратларини юксалтиришга қаратилган танловлар ўтказилиши анъанага айланган. Жумладан, халқаро хотин-қизлар, Наврўз байрамлари, Халқаро ҳамширалар куни, мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилган тадбирларимизда хотин-қизларимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Фаол ва самарали иш олиб бораётган бир гуруҳ ҳамкасабаларимиз маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқ, совға ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Хотира ва қадрлаш куни, халқимизнинг буюк фарзандлари Алишер Навоий ва З. М. Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар эса ҳамкасабаларимизнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, миллий қадрият ва анъаналаримизга, халқимизнинг қадим тарихи, бой маданий меросига бўлган ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Жамоамиз хотин-қизлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги уларнинг ижтимоий ва касбий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кўплаб шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларимиз клиника, шаҳар ва вилоят миқёсида ўтказилган турли тадбир ва танловларда фаол иштирок этдилар.

Офтомолог-шифокор Муфаззал Мирзаева, 2- хирургия бўлими ҳамшираси Фотимахон Узоқова, Гастроэнергерология бўлими фарроши Кимёхон Азларжонова жорий йилда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Эришилаётган ютуқлар, умуман, бошланғич ташкилотимиз фаолиятини самарали ташкил этишда Гулсарахон Йигиталиева, Раънохон Қодирова, Наргизахон Абдуқодирова, Махаррамхон Камолова сингари қўмитамиз аъзолари ва фаолларининг хизматлари катта эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Бир сўз билан айтганда, бошланғич ташкилотимиз белгиланган иш режаси асосида фаолият юритиб, жамоамизда меҳнат қилаётган хотин-қизларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида зарур барча ишларни амалга оширмоқда.

Раънохон АҲМЕДЖАЕВА,

АДТИ клиникаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди