Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№7, 11.02.2016

Қадриятларимиз

МЕҲМОН КУТИШ ҲАМ САНЪАТДИР

Меҳмон кутиш, меҳмондўстлик халқимизнинг улуғ ва бетакрор қадриятларидан биридир. Меҳмонга юксак эҳтиром ва илтифот кўрсатиш билан боғлиқ ўзига хос удумлар - бағрикенглик, сахийлик дунёдаги камдан-кам халқларда учрайди.

Донишмандлардан бири "Ўзбекнинг меҳмондўстлиги гўё мурувват боғи ва ҳиммат бўстонидир" дея таъриф берган экан.

Дарҳақиқат, хуштакаллуфлик билан меҳмон кутиб олиш халқимизнинг азалий одатидир. Меҳмондорчиликнинг тўғри, рисоладагидек бажариш борасида улуғ алломаларимиз ўз асарларида қимматли маслаҳатлар ёзиб қолдирганлар. Жумладан, ҳазрат Алишер Навоий ўзининг "Садди Искандарий" достонида меҳмоннавозликда исрофгарчилик кони зиён эканлигини таъкидлаб, киши олдига дастурхон солинар экан, ўнта қўй сўйиш билан унинг иззатини "қоидали" бажо келтириб бўлмайди. Бу билан мезбон манманлик ва шуҳратпарастликка юз тутади, дейди. Улуғ аждодларимиздан яна бири Мирзо Бобур ўзининг "Бобурнома" асарида меҳмон олдига дастурхон ёзишда ўша миллат одамлари севиб тановвул қиладиган таомлардан қўйиш зарурлиги, покизаликка эътибор бериш кераклигини таъкидлайди.

Сир эмаски, меҳмонни даставвал лутф билан кутиб олиш, иззат ва ҳурматини жойига қўйиш зарур. Исроф қилмаслик ҳамда хасис бўлмаслик ҳам муҳимдир. Меҳмонга хуш келадиган таом пишириб, очиқ чеҳра билан дастурхонга қўйиш меҳмоннавозликнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мезбон ўз дастурхони бадалига меҳмондан бошқа бирор нарса таъма қилмаслиги ва унга ҳеч қандай мажбурият юкламаслиги лозим.

Меҳмон кутиб олиш ва кузатиш нафақат, уй бекалари, балки оиланинг барча аъзоларига катта масъулият юклайди. Оилада дўстлик, одамгарчилик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат каби фазилатларнинг шаклланишида ушбу тадбирнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Қолаерса, меҳмон кутиб олиш ва кузатиш фарзандларимиз, бугунги ёшларимизда ҳаётга нафосат назари, миллий анъаналаримизга ҳурмат билан қараш туйғуларини мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳар бир оилада меҳмон кутиш билан боғлиқ удумлар ва тартибларни фарзандларимизга ўргатиб борайлик.

Матлуба ЮСУПОВА,

Хўжаобод туманидаги 23- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди