Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№9, 25.02.2016

Муқаддас қадамжоларимиз

ХЎЖА ҚАМБАР ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

Зиёратгоҳ Избоскан тумани, Янгизамон қишлоғининг А. Жомий кўчасидаги Хўжақамбарота мозорининг ғарбий томонида жойлашган.

Айтилишича, ушбу муқаддас маскан ислом лашкарбошиси, чаҳорёрлардан бири Ҳазрати Алининг отбоқари бўлган Қамбарота номи билан боғланади. Қадимда бу жойлар тўқайзор ва ўтлоқзор бўлиб, Қамбарота Ҳазрати Алининг отларини шу ерларда боққан, деган ривоятлар бор.

Қадимдан қабристонда Хўжа Қамбар азиз номи билан юритиладиган эски мақбара бўлган. Бироқ ҳозиргача сақланиб қолган қадимий қабрга дафн этилган зотнинг исми шарифи бизгача етиб келмаган.

Бу масканга избосканликлар, қўшни туманлардан келган зиёратчилар қилаётган ва янги бошлаётган ишларига ривож, дастурхонига барака, ҳожатларига равонлик, беморлар дардига шифо тилаб, эзгу ниятлар билан ташриф буюрадилар. Шунингдек, зиёратгоҳда ўғил-қиз фарзанд сўраб келувчилар ҳам бор ва шу кабилар ҳайри-эҳсонлар қилиб, жонлиқ сўядилар.

Вилоятда Ҳазрати Али ва Қамбар ота номи билан боғлиқ жойлар бир нечта учрайди. Аммо бу масканнинг бошқа зиёратгоҳлардан фарқи шуки, ўзининг хушҳаволиги ва манзаралилиги билан ажралиб туради. Зиёратгоҳ ёнидан оқиб ўтувчи ариқ "жаннат ариқ" деб аталади ва бу ердаги кекса қайрағочларнинг бирининг қуйи қисми ковагида шифобахш сув пиёладаги бол каби қалқиб туради, лекин оқиб чиқмайди ва тугаб кетмайди ҳам. Бу сув қулоқ оғриғи, тери касалликлари ва турли яра-чақаларга шифо бўлади.

Зиёратгоҳ маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган бўлиб, 2001 йилда "Пойтуғ" ширкат хўжалиги раҳбари Мўътабархон Абдуллаеванинг ташаббуси билан анъанавий шарқона услубда, олти томонли, гумбазли мақбара тарзида қайта қурилган. Зиёратгоҳдаги ўймакор эшиклар Ўзбекистон Халқ устаси Йўлбарсали Ўтаганов бошчилигидаги ҳунармандлар томонидан миллий услубда ишланган.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

вилоят адабиёт ва санъат музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди