Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№6, 07.02.2013

СИР СИНОАТЛИ ДУНЁ

ОХИРАТ - ҲАҚИҚАТМИ?

Маълумки, ўтган йили кўплаб хорижий давлатлар, хусусан, Россия матбуотида охират, яъни қиёмат қойим ҳақида жуда кўп гапирилди, шов-шувлар кўтарилди. Бу беъмани гап-сўзлар кўпларнинг қалбига ваҳима солгани аниқ. Аслида бу башорат қаерда пайдо бўлди? Унинг асоси бор эдими, деган савол барчани қизиқтириши табиий.

Қадимгилар башоратига ишонмаслик мумкин, лекин реал воқелик билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас. Сир эмаски, яқин бир неча йил давомида Америка кучли довуллардан катта талофат кўрди. Канада чегарасида штормга яна зилзила ҳам қўшилди. Венецияни бир неча бор сув босди. Москваликлар музли ёмғирни хавотир билан кутиб олдилар, табиатда сирли ҳодисалар юз беряпти, деган миш-мишлар тарқалди. Сув тошқини, ер қимирлаши ниманинг белгилари? Майя календари бўйича охират 2012 йил 21 декабрда юз бериши керак эди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз.

Шу ўринда тарихда бу каби башоратлар жуда кўп бўлганлигини таъкидлаган ҳолда, уларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз.

Иоанн Богослов ваҳийлари ривояти.

Нима башорат қилинганди: Иоанн Богослов ваҳийлари одамларда доимо катта қизиқиш уйғотган. Унда Исо пайғамбарнинг Ерга иккинчи бор келиши билан боғлиқ табиий офатлар (дўл ва олов, осмондан юлдузлар тушиши, ер қимирлаши ва ҳ.к.) ифодаланган. Хурофотга ишонувчи жамиятлар охиратга 666, 900, 999, 1000, 1492, 1666, 1844, 1900 йилларни киритдилар.

Нима юз берди: Башоратга ишонган инсонлар саросимага тушиб, мулкини сотганлар, ишдан бўшаганлар. 1900 йилнинг ноябрида Россияда "Қизил ўлим" сектаси оммавий ўз жонига қасд қилишни уюштирди. 100 нафар одам ўз уйига қамалиб, ўзларини ёндириб юборди.

Йоханнес Штоффер - немис мунажжими

Нима башорат қилинди: 1524 йилнинг 20 февралида дунёдаги бутун қуруқликни сув босади, деган башоратни эълон қилган.

Нима юз берди: 1524 йилда ҳеч қандай офат юз бермагандан сўнг, Штоффер бир неча бор санани ўзгартирди. Кейинчалик унинг башоратларига ҳеч ким эътибор бермай қўйди.

Альберт Порта - америка метеорологи

Нима башорат қилинди: 1919 йил 17 декабрда олтита сайёра бир қаторга тўғри келиши сабабли Қуёшда чақнаш бошланиб, сайёрамизни ёндириб юборади ва Ер ҳалокатга учрайди, деган фикрни илгари сурган.

Нима юз берди: Ҳалокат юз бермагандан сўнг Альберт Порта ўз хатосига иқрор бўлиб, жамоат олдида кечирим сўраган.

Чарльз Лонг - америкалик руҳоний

Нима башорат қилинган: 1945 йил 21 сентябрь соат эрталабки 5. 33 да Ернинг ҳалокатга учраши, йўқ бўлиб кетиши, одамлар эктоплазмага айланишини башорат қилган. Ўз фикрини илмий мақолада ифодалаган.

Нима юз берди: Лонг издошлари охиратдан бир ҳафта олдин овқат, сув ва уйқудан воз кечдилар. Қурбонлар сони ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

"Аум Синрикё" - япон диний ташкилоти

Нима башорат қилинди: Секта бошлиғи Сёко Асахара охират 1997 йилда юз беради, деб эълон қилди. Унинг башоратига кўра, инсоният ҳалок бўлади, фақат танланганлар тирик қолиши айтилади.

Нима юз берди: Секта иштирокчилари охиратга фаол тайёргарлик кўра бошладилар.1995 йил март ойида Асахара издошлари Токио метросида зарин газини тарқатишди. 12 нафар одам ҳалок бўлиб, 54 нафари кучли заҳарландилар. Сёко Асахара ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Гарольд Кэмпинг - америкалик дин тарғиботчиси

Нима башорат қилинди: Инжилни ўзича талқин қилиб, 2011 йил 21 майни Қиёмат куни деб белгилади. Сайёрамизни табиий офатлар ва ҳалокат кутишини башорат қилди.

Нима юз берди: Башорати амалга ошмаганидан кейин Кэмпинг охират фақат маънавий шаклда юз берганини таъкидлади.

* * *

Энди юқоридаги фикрни эттирадиган бўлсак, ХХ аср ўрталарида Мексика шаҳарларидан бири Тортугерода турли саналар ёзилган тош топилди. Майя коҳинлари томонидан тузилган бу тош календарга 13 та катта цикл (давр) ёзилган бўлиб, охиргиси 2012 йил 21 декабрда тугаши кўрсатилганди. Тошни ўрганган мутахассис ва олимлар шу санада қандайдир муҳим бир ҳодиса юз бериши мумкин, деган фикрни илгари сурдилар.

БУ ФИКРГА ФАН ҚАНДАЙ

МУНОСАБАТ

БИЛДИРДИ?

Тортугеродаги ёзувлар 1970-йиллардаёқ ўрганилган, аммо бу ёзувлар мутахассислардан бошқа ҳеч кимда қизиқиш уйғотмаган, - дейди профессор Галина Ершова, Кнорозов номли Мезоамерика маркази директори. - Олимлар ҳеч қандай шов-шув кўтармаганлар. Майя календарида бир даврнинг тугаши ва кейинги даврнинг бошланиши кўрсатилган, холос.

Олимларнинг таъкидлашича, "Майя календари бўйича охират" Америка сариқ матбуотининг шов-шуви бўлиб, бутун дунёга тарқалди. Шунга қарамай, ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини фан ҳам инкор қилмайди. Лекин бу ҳалокатлар фан ютуқлари билан боғлиқ бўлади. Биринчи навбатда, бу ядро уруши ва юқори технологиялар - сунъий ақл, нанотехнология ва биологик қуроллар хавфидир.

Айрим футурологлар (формалистик оқим тарафдорлари) фикрича, ҳозирги тараққиёт даврида катта ҳалокат яқин йиллар ичида юз бериши мумкинлиги айтилмоқда.

ХЎШ, АНА ШУ ҲАЛОКАТЛАРДАН

САҚЛАНИШ МУМКИНМИ?

АҚШда ерости бошпаналарининг бутун бир концепцияси ишлаб чиқилди. Бункерлар шаҳар атрофида жойлашган бўлиб, 200 нафар одамни ўзига сиғдира олади ва у ердан жой олиш баҳоси 10 млн. доллар туради. Бундай таклифларни Россия-да ҳам топиш мумкин. Бундай бошпаналарда барча фалокатлардан - ядро зарбаси, қуёш чақнаши, иссиқликдан, эпидемиялардан сақланишга мўлжалланганлиги таъкидланади. Россиялик собиқ ҳарбий инженер Евгений Убитко ўз қўли билан "Ҳаёт капсуласи"ни яратган. Модуль 4 нафар кишига мўлжалланган бўлиб, сувда чўкмайди, баландликда думалаб, хоҳлаган вазиятда ерга тушиши мумкин.

Француз қишлоғи Бугараш эса бутун дунёга ҳалокатдан қутулиш учун ўзга сайёраликлардан ёрдам сўраш жойи бўлиб танилди. Эзотериклар тепалик ичида ўзга сайёраликлар кемаси беркитилган деган ақидани илгари суришди. Ўзга сайёраликлар барча хоҳловчиларни ўзлари билан коинотга олиб чиқиб кетиши мумкин, деган шов-шувга ишонганлар сони кундан-кунга кўпайиб борди. Аҳвол шу даражага бориб етдики, Бугараж ҳокими хукуматдан ва ҳарбийлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди.

БИЗНИ ҲАШАРОТЛАР

ҲУЖУМИ КУТМОҚДАМИ?

Киевлик футуролог Сергей Бондаренко фикрича, инсониятни ҳалокатга олиб келувчи бир қанча таҳдидлар бор.

Ўлат касаллиги тарқалган давлатларнинг ярим аҳолиси қирилиб кетди. Бизга ҳозирги кунда шунга ўхшаш касаллик СПИД (ОИТС) таҳдид солмоқда. Лекин асосий таҳдид бу супербактерияларнинг пайдо бўлишидир. Уларни ҳеч қандай дори билан даволаб бўлмайди. Супербактериялар пайдо бўлишига антибиотиклардан кўп миқдорда фойдаланиш сабаб бўлмоқда. Яна бир муҳим нарса - инсон гени кучсизланиб бормоқда. Яқин орада инсоният оддий касалликларга ҳам қарши тура олмай қолиши мумкин.

Яна бир таҳдид - бепуштликдир. Дунё аҳолисининг катта қисми кайфиятни яхшиловчи, фаолиятни оширувчи (кофеин, никотин, алкоголь, наркотиклар, антидепрессантлар, биоқўшимчалар) моддаларни истеъмол қилмоқдалар. Шундай вақтлар келиши мумкинки, инсон шу моддаларга тобе бўлиб қолади. Натижада шу моддаларни кўп миқдорда истеъмол қилиш ҳалокатга олиб келади.

Яна бир қараш - агар ҳашаротлар бўйи мутация натижасида инсон билан тенг бўлганда аллақачон бизни қириб ташлаган бўлар эди. Бу фантастика дейсизми? Атмосфера ифлосланишини ҳисобга олсак, ҳашаротлар мутацияси содир бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

ҚУЁШ СЎНАДИ,

ЮЛДУЗЛАР ЕРГА ТУШАДИ

- Қиёмат куни Евангелия ва Апокалипсисда батафсил ёзилган, - дейди протонерей Алексий. Нух пайғамбар даврида одамлар ҳар кунгидек яшашган, ҳалокатни билмаган. - Нух пайғамбар кемага чиққач, ер юзини сув босган.

Охирги кунларда инсонлар бир-бирига қарши урушга чиқади. Ўртада инсонийлик, меҳр-муҳаббат йўқолади. Ер қимирлайди, денгизлар қирғоқларидан чиқиб, ҳаммаёқни сув босади. Қуёш сўниб, юлдузлар қулайди, Ерда қоронғулик бошланади. Ўликлар қабрларидан туради, чунки барча мавжудотлар охиратининг гувоҳи бўлишлари керак.

Экология тозалиги ҳамда инсонлар ҳаётини замонавий тиббиёт ёрдамида узайтириш учун бўлаётган кураш натижа бермайди. Ҳамма нарсага якун ясалади. Қисқаси, бу гаплар ҳам башорат, турли китобларда баён этилган, ривоятларда айтилган. Аслида, охиратнинг қачон бўлиши фақат ёлғиз Худога аён. Шу боис, ортиқча қўрқиш, ваҳимага тушишнинг асло кераги йўқ.

"АиФ" газетасидан

Нигора ТОЖИМАТОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди