Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№31, 28.07.2016

Билиб қўйган яхши

БИЗ НЕГА СЕМИРАМИЗ?

Келинг, одамнинг танасида ёғ йиғилиши ва унга нималар сабаб бўлиши хусусида мулоҳаза юритиб кўрайлик. Бу жараён кўпроқ одамнинг генлари, овқатланиш меъёри ёки турмуш тарзига боғлиқми?

Кўп ўтириш

Кўп вақтни ўтириб ўтказиш, кам ҳаракатлилик - алоҳида бир жиҳат. Агар спорт билан ҳафтасига икки-уч марта шуғуллансангиз-у, лекин барибир уйга, ишга кетаётганда ўтиришга мойиллик сезсангиз, барибир жуда кам ҳаракат қилган ҳисобланасиз.

Жисмоний фаоллик организмга "калорияларни йўқотиш" учун эмас, балки, саломатлик учун керак бўлади. Куч ишлатиладиган машғулотлар чидамлиликни оширади, югуриш қондаги қанд миқдорини меъёрига туширади, тез-тез сайр қилиш эса гавдани тутишни яхшилайди.

Овқатланиш билан боғлиқ одатлар

Кўпинча оилада шаклланган овқатланиш билан боғлиқ одатлар қоматга генетикага қараганда кўпроқ таъсир қилади. Агар нонуштани ширинликдан бошлаб, кечқурун тўйиб овқатлансангиз, камига ширинлик ҳам есангиз, семиришингиз тайин.

"Оиламизда ҳамма семиз" дейишнинг, оддий овқатланиш тартибини генетикага боғлашнинг кераги йўқ. Семириб кетмасликда тановул қилинадиган таомларнинг сони ва сифати жисмоний машқлардан кўра муҳимроқ эканлигини унутманг.

Қанд

Қомат учун энг хавфли маҳсулот деганда бемалол қандни айтиш мумкин. Айнан у семириш эпидемияси ва иккинчи типдаги қандли диабетнинг сабабчисидир. Шакар ўрнини босадиган маҳсулотлар (кимёвий ксилит ва сорбитдан тортиб, "табиий" фруктоза ва стевиягача) ундан ҳам зарарлироқ. Сунъий ширин таъм берувчи маҳсулотлардан, умуман воз кечган маъқул.

Ёғли таомлардан қўрқиш

Агар ёғ тери остида йиғилишига сабаб бўлади, деб ўйласангиз, янглишасиз. Таркибида ёғи кўп, аммо углеводи кам парҳезни танлаганлар озади, ёғдан воз кечиб, углеводларни танлайдигандлар эса - семиради. Бундан ташқари, маҳсулотларни қайси ёғли ва қанча миқдорда зарарли, қайсилари яхшилигини билиб олиш керак. Масалан, маргарин ва ундаги транс-ёғлар одатдаги сариёғдан зарарлироқ, зайтун мойи истеъмоли эса семиртирмайди.

Янглиш хулосалар

Эрталаб тортнинг катта бўлагини еб, "эрталабки калориялар тезроқ сарф бўлиб, ёғга айланмайди" деган одам маълум даражада ўзини алдайди. Соат олтидан кейин овқатланмаслик ва алоҳида-алоҳида овқатланишда ҳам худди шундай вазият юзага чиқади.

Таомни қайси вақтда, нимадан кейин ейиш эмас, нимани қанча ейиш аҳамиятлироқ. Ҳаммаси айнан нима тановул қилганингизга боғлиқ. Истаган нарсани еб, жисмоний машқлар билан шуғулланмай, оздирувчи "сеҳрли дори"ни ичиб, семирмасликка ёхуд озишга умид қиладиганлар қаттиқ адашишади. Озиш учун турли қўшимчалар ишлаб чиқарадиган бутун бир саноат мавжуд, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам кўрсатилган вазифани бажармайди, аммо уларнинг соғлиққа зарар келтириши осон. Ўзингизни алдашга уринманг, "сеҳрли дори" мавжудлигига ишонманг.

Парҳезга ишониш

Озишни хоҳловчиларнинг энг катта хатоси - парҳез воситасида тезда озишга умид қилиш ва кейин яна одатдагидек турмуш тарзига қайтиш. Озиш учун одамлар оч қолишга, ҳолдан тойгунча югуришга тайёр, лекин тўғри овқатланишга эмас.

Қизиғи, грекча "diaita" сўзи аввалига турмуш тартиби ёки тарзини билдирган, оқсил ва углеводлар бўйича тавсиялар ҳамда рухсат этилган маҳсулотлар рўйхатини эмас. Агар озишни, қоматингиз чиройли бўлишини истасангиз, сизга парҳез керак эмас, балки турмуш тарзингизни ўзгартиришингиз керак.

Озишга қарор қилган экансиз, одам семиз бўлиш учун яратилмаганини ёдда тутинг. Аммо ортиқча вазндан қутулиш учун овқатланиш билан боғлиқ одатларингизни ва қанчалик фаол ҳаёт кечиришингизни таҳлил қилиб чиқишингиз керак.

Муаззам ИБРОҲИМОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди