Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№32, 04.08.2016

Косметика ва руҳият

МАКИЯЖ ВА ФЕЪЛ-АТВОР

Аёлларнинг юриш-туриши, гапириши, ҳатто кийиниши, пардоз-андозига қараб, унинг қандай характерга эга эканлиги ҳамда феъл-атворини билиб олиш мумкин.

Психологлар ўтказган қатор тадқиқотлар натижалари асосида тайёрланган қуйидаги тест аёлларнинг пардозига қараб, уларнинг феъл-атвори қандай эканлигини билиб олишга ёрдам беради.

Минимал макияж. Агар сиз қовоққа тень суриш ва лабларни бўяш билан кифоялансангиз, демак, сиз ўзингизга қаттиқ ишонасиз. Фикрингизча, эркак киши сизнинг ташқи кўринишингизни эмас, аксинча, маънавий оламингизни қадрлашини, ҳурмат қилиши керак, деб ҳисоблайсиз. Ўзаро келишувларга мойиллигингиз ҳам бор. Кўпинча ўз кучингизга таяниб иш кўрасиз ва тўғри таҳлил қила оласиз.

Кўзга урғу берилган макияж. Пардоз қила туриб, кўзлар кўриниши ва ифодасига урғу берсангиз, кузатувчанлик бобида кучлисиз. Қайғу ва аламларингизни ичга ютиб, сир бой бермасликка уринасиз. Ичимдагини топ дейдиганлар хилидансиз. Кўпроқ гапиришдан кўра, эшитишни маъқул кўрасиз. Баъзан ёлғиз қолишни истаб турасиз.

Лабларга урғу берилган макияж. Мабодо макияж пайтида кўпроқ лабларга эътибор берсангиз, феъл-атворингизга қуйидагилар хос: доим барча янгиликлардан огоҳ юрасиз. Ҳар қандай қийин вазиятларда ҳам йиғлашни маъқул кўрмайсиз. Сизга кўпроқ эркаклар билан суҳбатлашиш ёқади. Ёлғизликни умуман қабул қилмайсиз. Ҳамманинг диққат-эътибори сиз учун жуда муҳим.

Ёрқин, барчани жалб этадиган макияж. Юзингизга пардоз-андоз қилаётиб, бир неча мартага етадиган бўёқларни бирданига ишлатсангиз, унда сиз: кўп нарса учун қайғурасиз. Юракдаги алам ва қайғуларни бўёқ орқали беркитишга уринасиз. Айни дамда одамларга ишончингиз сусайган. Гарчи бундай бўлмаса-да, эътибордан четда қолмаслик йўлларини кўп излайсиз.

МЕҲРИНИГОР тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди