Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№39, 14.09.2012

Пазанда маслаҳати

"БОЛАЛАР УЧУН" АТАЛАСИ

Керакли масаллиқлар: Бир пиёла ун, бир чинни сув, 150 гр. сариёғ, бир пиёла қатиқ, бир дона тухум, 300 гр. қайнатиб пиширилган қўй гўшти, бир дона помидор, ярим боғ кашнич, туз.

Тайёрланиши: Сариёғни қизиган қозонда бироз эритиб, ун соласиз. Ун қизаргунча ковлаб турасиз ва сув қуясиз. Қатиққа тухумни чақиб, аралаштирасиз, кейин қозонга қуясиз. Қозонни бир-икки ковлаб, тузини ростлайсиз ва майда тўртбурчак шаклида тўғралган гўштни солиб, паст оловда 10 дақиқа давомида пиширасиз.

Тайёр бўлган аталани косаларга қуйиб, ўртасига тўртдан бир бўлак помидор ва кашничдан солиб, дастурхонга тортасиз.

ШОКОЛАДЛИ ПЕЧЕНЬЕ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. сариёғ ёки маргарин, 150 гр. шакар, 2 чой қошиқ ваниль шакари, бир дона тухум, 3 ош қошиқ какао, 350 гр. ун, 1 чой қошиқ қавартма, 100 гр. шоколад.

Тайёрланиши: Сариёғни қирғичдан ўтказиб, шакар ва ваниль шакарини солиб, аралаштирасиз. Кейин, ун ва қавартма солиб, хамир қорасиз.

Хамирни бироз тиндиргач, жува ёрдамида ёясиз ва хамир устига турли хил шаклчаларни қўйиб эзасиз. Мойланган ёки пишириқ қоғози солинган патнисга шаклли хамирларни жойлаб, 180 даражагача қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида пиширасиз.

Идишга шоколадни солиб, сув буғида эритиб оласиз ва қандолат шприци ёрдамида совуган печеньелар устини безайсиз.

"Тўмарис мерослари" ўқув маркази пазандалик курси раҳбари Дилнозахон ШОКИРОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди