Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№42, 04.10.2012

Пазанда маслаҳати

БАЛИҚЛИ ТАОМ

Керакли масаллиқлар: Бир донадан бодринг, помидор ва пиёз, 3-4 бўлак саримсоқпиёз, 100 гр. сариёғ, 300 гр. балиқ гўшти, бир чой қошиқда томат пастаси, бир боғдан салат барги ҳамда кашнич, туз, зираворлар таъбга кўра.

Тайёрланиши: Бодринг ва пиёзни иккига бўлиб, паррак қилиб, балиқ гўштини ўртача катталикда, саримсоқпиёзни эса майда тўртбурчак қилиб тўғрайсиз. Қозонни қиздириб, сариёғни эритасиз ва аввал пиёзни қизартириб қовурасиз, сўнг томат пастаси, бодринг ҳамда балиқни солиб қовурасиз. Устига йирикроқ тўғралган кўкатларни ташлаб, аралаштирасиз.

10 дақиқа давомида қовурилган таомни, яна 15 дақиқага димлаб, паст оловда пиширишдан аввал тузини ростлайсиз, зираворлардан қўшасиз. Тайёр бўлгач, ликопга салат барги ва тилим қилиб кесилган помидорларни қўйиб, безайсиз. Ёнига таомдан солиб, дастурхонга тортасиз.

ҚАТТИҚ НОНДАН САЛАТ

Керакли масаллиқлар: сувда пиширилган уч дона тухум, 100 гр. майда тўртбурчак қилиб тўғралган қотган (буханка) нон, ярим боғдан кўкпиёз ва кашнич, 200 гр. қайнатиб пиширилган мол гўшти, 200 гр. майонез, 100 гр. тузланган маккажўхори, биттадан помидор ва бодринг, туз.

Тайёрланиши: Идишга масаллиқларни сомонча шаклида, кўкатларни йирикроқ тўғраб, нон, маккажўхори, майонез қўшиб, аралаштирасиз. Тузини ростлайсиз ва помидор ҳамда бодрингни тилим қилиб кесиб, безак берилган ликопларга соласиз.

"Тўмарис мерослари" ўқув маркази пазандалик курси раҳбари Дилнозахон ШОКИРОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди