№7, 14.02.2013 Пазанда маслаҳати
САБЗАВОТЛИ КОТЛЕТ
Керакли масаллиқлар: 2 бўлак нон, 2 дона пиёз, 2-3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 дона саримсоқпиёз, битта булғор қалампири, 700 гр ёғсиз қийма, 1 дона тухум, 10 гр. сариёғ, 150 гр. пишлоқ, таъбга кўра туз, зира ва мурч.
Тайёрланиши: Буханка ноннинг қаттиқ ерини ажратиб оласиз. Тўғраб, сувда озгина юмшатасиз. Пиёзни майда қилиб тўғрайсиз. Булғор қалампирини ҳам майда тўртбурчак шаклида тўғрайсиз. Товага озгина сариёғ солиб, пиёз ва булғор қалампирини, озгина қизаргач эса, саримсоқпиёз билан биргаликда қовурасиз ва 10 дақиқага димлаб қўясиз. Қиймани лаганга солиб, қўлингиз билан эзғилаймиз. Қовурган масаллиқни қийма билан қориштириб, унга нон ва тухум солиб, тузини ростлайсиз. Қиймани 8-10 бўлакка бўласиз. Пишлоқни кесиб, котлетнинг ўртасини тешиб, ўша ерга жойлайсиз. Тайёр бўлгач, қизиб турган ёғда котлетларни қовуриб оласиз. Устига кўкат сепиб, дастурхонга тортсангиз, таомингиз янада кўркам бўлади.
|