№11, 14.03.2013 Парвариш
ҚОВОҚЛАРИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ
Қуюқ қилиб дамланган чой тагини тўкиб юборманг. Оппоқ бинтдан майда тўртбурчак шаклда тахлаб, халтачалар тайёрлаб олинг. Бу халтачаларни чой қолидиғига ботириб, бироз музлаткичга солиб қўйинг. Кейин уларни олиб, кўзларнинг юқори қаватларига қўйинг. 5 дақиқадан сўнг халтачаларни олиб ташлайсиз.
***
Бир дона картошканинг пўстини тозаланг. Қирғичнинг майда тарафидан ўтказинг. Ҳосил бўлган бўтқага озроқ сут ёки бир ош қошиқ қаймоқ қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Аралашмани дока бўлагига суркаб, уни қовоқларингизга қўйинг. Ушбу компрессдан ҳафтада икки маротаба фойдалансангиз, албатта, яхши натижа беради.
НИГОРА тайёрлади.
|