№19, 09.05.2013 Пазанда маслаҳати
БАЛИҚ ТАОМИ
Керакли масаллиқлар: 250 гр. (сазан) балиқ гўшти, бир донадан бул-ғор қалампири, қизил пиёз, помидор, қизил сабзи, 2 дона саримсоқпиёз бўлаги, 2-3 дона тузланган қўзиқорин, 100 гр. сариёғ, 2 ош қошиқдан соя соуси ва ўсимлик ёғи, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, туз.
Тайёрланиши: Кўкпиёз, булғор қалампири, пиёз, помидор, балиқни қаламча қилиб, саримсоқпиёз, қўзиқоринни майда тўғраб, қирғичдан чиқарилган сабзи билан аралаштириб, тузини ростлайсиз.
Зар қоғозни икки қават қилиб ёйиб, икки тарафини бироз кўтарасиз ва 50 гр. сариёғ бўлагини соласиз. Тайёр бўлган сабзавотларни жойлаштириб, балиқни бир текисда териб чиқасиз. Масаллиқлар устидан ўсимлик ёғи ва сояни қуйиб, қолган сариёғни соласиз. Пишлоқни қирғичдан чиқариб, устига сепиб чиқасиз ҳамда зар қоғозни охиста ўраб, духофкада 30 дақиқа давомида пиширасиз.
Тайёр бўлган таомни ликопларга солиб, дастурхонга тортасиз.
|