№19, 09.05.2013 ҚУЛУПНАЙЛИ ЙОГУРТ
Керакли масаллиқлар: Бир чимдим ванилин, 0,5 л. қаймоқ , ярим стакан шакар кукуни, ярим кг. қулупнай, ярим банка қуюлтирилган сут.
Тайёрланиши: Қаймоқ билан шакар кукунини миксер ёрдамида аралаштирасиз. Қуюқ холга келгач, қуюлтирилган сут соласиз. Кейин миксерни тўхтатиб, мева ва ванилин солиб, аралаштирасиз.
Тайёр массани бир соат давомида музлаткичга қўясиз. Сўнг фужерларга қуйиб, дастурхонга тортасиз.
"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.
|